Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги «Азиз ва ягонамасан, жонажон Ўзбекистоним!”

mustakillik_2018_invitation“Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз керак мамлакатимизда маданият ва санъат тараққий этмаса жамият ривожланмайди”. Ш. Мирзиёев.

Дарҳақиқат, жамиятнинг маънавий даражаси юксаклиги ва ижтимоий қадриятлар юзага келиши, санъат ва маданият ривожи билан боғлиқ. Айниқса, бу соҳада тасвирий ва амалий санъат, дизайннинг аҳамияти беқиёс. Барча даврларда муҳим аҳамиятга эга ашёвий қадриятлар давлат томонидан юксак эътибор берилган ва қўллаб қувватланган. Continue reading “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги «Азиз ва ягонамасан, жонажон Ўзбекистоним!””

Витражист-рассом Альберт Ахмедшиннинг “Ёруғлик архитектоникаси” номли шахсий кўргазмаси.

a_akhmedshin_poster2018 йилнинг 13 июль куни соат 17 00 да Ўзбекистон Бадиий Академиясининг  Марказий Кургазмалар залида витражист-рассом Аьберт Ахмедшиннинг “Ёруғлик архитектоникаси” деб номланган шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.

Витраж санъати қадимдан машҳур бўлган, ҳозирда ҳам ўз актуаллигини йўқотган эмас. Дераза ёки эшикнинг юқори ёруғлик дарчасига ўрнатиладиган мусаффо асар доим ҳам ўзининг нурлилик ва безаклилик жиҳатлари билан эътиборни тортиб келади. Витраж бино интеръерларига қуёш нурларини турли рангли шишалар воситасида нафақат безатади, балки турли рангларни сочган ҳолда ўзгартириб юборади. Continue reading “Витражист-рассом Альберт Ахмедшиннинг “Ёруғлик архитектоникаси” номли шахсий кўргазмаси.”

«БИЗНИНГ МЕРОС. ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» – 2018 йилнинг юбилярлари – Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма

nashe_nasledie_yubilyari_2018_001Ёз мавсумининг қизғин палласида яъни 29 июнь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2018 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади. Continue reading “«БИЗНИНГ МЕРОС. ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» – 2018 йилнинг юбилярлари – Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма”

«Круг и…» ижодий гуруҳининг “Этюд” бадиий кўргазмаси

krugi_2018_001Марказий кўргазмалар залида 2018 йилнинг 8 июнь куни «Круг и…» ижодий гуруҳининг “Этюд” бадиий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу гуруҳ ўн бир йил давомида томошабинларни ўзларининг асарлари билан мафтун қилиб, ўзига хос экспериментал вернисажлари билан барчага завқ улашиб келмоқдалар. Ҳар бир янги кўргазма аниқ бир мақсадли мавзуга йўналтирилган – “Қарама-қаршиликлар”, “Акс”, “Ёруғлик” ва ҳ.к. Бу йилги кўргазмада асосий ўрин плэнердаги Этюдларга берилган, улар ҳар бир рассомнинг ижодий жараёнида асосий омил бўлиб хизмат қилади. Continue reading “«Круг и…» ижодий гуруҳининг “Этюд” бадиий кўргазмаси”

Маданият орқали дунёга. Ўзбекистон маданий мероси

den_muzeev_posterЎзбекистоннинг унчалик маълум бўлмаган нодир меъморий ёдгорликлари ва археологик объектлари.

2018 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Халқаро музейлар кунига бағишланган “Маданият орқали дунёга. Ўзбекистон маданий мероси” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистондаги таъмир қилинган ёки таъмирталаб ва сақлашга муҳтож бўлган меъморий объектлардан – Мирзо Хамдам мадрасаси, Хамдам  масжиди ва хонақоси яна кўплаб бошқа ёдгорликларнинг фотосуратлари намойиш қилинган. Continue reading “Маданият орқали дунёга. Ўзбекистон маданий мероси”

“Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаган “Бизнинг мерос туркумидан” ретроспектив ва шахсий кўргазмалар

den_pobedi_2018_0011945 йилнинг май ойида  Берлинда Германияни сўзсиз капитуляция қилиш акти имзоланди ва 9 май Ғалаба куни деб эълон қилинди. Бу кунни нафақат фронтдагилар, балки фронт ортида турганлар ҳам интиқлик билан кутган эдилар. Бу узоқ кутилган ва порлоқ кунни келишида ўзбек халқининг ҳам хиссаси катта. Эвакуация қилинган миллионлаб инсонлар болалар ва аёлларни Ўзбекистон аҳолиси ўзининг меҳмондўстлиги ва саҳийлиги билан, илиқ меҳри ила кутиб олганлар. Continue reading ““Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаган “Бизнинг мерос туркумидан” ретроспектив ва шахсий кўргазмалар”