Маданият орқали дунёга. Ўзбекистон маданий мероси

den_muzeev_posterЎзбекистоннинг унчалик маълум бўлмаган нодир меъморий ёдгорликлари ва археологик объектлари.

2018 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Халқаро музейлар кунига бағишланган “Маданият орқали дунёга. Ўзбекистон маданий мероси” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистондаги таъмир қилинган ёки таъмирталаб ва сақлашга муҳтож бўлган меъморий объектлардан – Мирзо Хамдам мадрасаси, Хамдам  масжиди ва хонақоси яна кўплаб бошқа ёдгорликларнинг фотосуратлари намойиш қилинган.

den_muzeev_2018_001Шунингдек Ўзбекистон Республикаси ФА Санъатшунослик институти ва Ўзбекистон Республикаси ФА Археология институти Тошкент бўлимлари томонидан Тошкент территорияси, Тошкент  ва Сурхандарё вилоятларидан, Оқтепа ва Далвирзинтепадан топилаган қадимги ва ўрта асрларга доир Ўзбекистон санъати археологик артефактлар  тақдим этилди.

Тошкентдаги Рерихлар жамияти ходимлари томашабинларини Н.К. Рейрихнинг хаёти ва ижодидаги босқичлари билан таништирадилар. “Ўтмишни  тушунмаган инсон, келажак ҳақида хатто фикр ҳам юрита олмайди”- деб ёзган эди Рерих. Бундай порлоқ келажакни қуриш ниятида Н.К. Рерих барча халқларга маданий меросни сақлаб қолиш Пактини тақдим этди.

 

Ушбу акциянинг мақсади ўсиб келаётган ёш авлодга маданий ва маънавий бойликларимизни, урф-одатларимизни авайлаб-асрашни, Ўзбекистон маданий мероси ва бебаҳо тарихимизни кенг тарғиб қилган ҳолда кўз қорачиғларидек асрашга ундайди.