«БИЗНИНГ МЕРОС. ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» – 2018 йилнинг юбилярлари – Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма

nashe_nasledie_yubilyari_2018_001Ёз мавсумининг қизғин палласида яъни 29 июнь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2018 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади.

nashe_nasledie_yubilyari_2018_002Улар орасида катта авлод вакиллари рангтасвирчилар  И.В.Ужинскийга 125 йил ва С.С. Колыбановларга 120 йил, таниқли театр рассоми В.Рыфтинга 115 ёшга,  рангтасвирчилар М. Калонтаров ва А.Луневларга 110 йил, Фарғоналик рангтасвир устаси В.В.Пучковский, П.П.Беньковнинг севимли ўқувчиларидан бири бўлган Самарқандлик рассом Л.П.Ляминская ва рассом, санъатшунос, эксперт К.Ф.Ткаченколарга 100 йил, рангтасвирчи-академик М. Саидов ва график А.Ошейкога 95 йил, 1960-1970-йил авлод вакиллари таниқли рангтасвирчилар А.Ган, В.Жмакин, Л.Резников, Н.Ковинина-Скорикова, К.Эминов ва ҳайкалтарош-реставратор Х.Хусниддинхўжаевга 90 йил, рангтасвирчилар К.Носиров, П.Тахиров ва Б. Токминларга 85 йил, ҳайкалтарошлар В.Дегтярев ва П.Ивановларга 80 йил. Ўтиб кетган рассомлар орасида энг ёши  Ш.Абдурашидов ва А.Темировлар бу йил 70 ёшни қаршилаган бўлар эдилар. Юбилейи нишонланаётган рассомлар сони бундан ҳам кўпроқ, бироқ бу экспозицияда фақатгина Бадиий кўргазмалар Дирекцияси фондида сақланаётган рассом-юбилярлар асарлари ташкил қилади ва камроқ қисимни шахсий тўпламлардан олинган.

nashe_nasledie_yubilyari_2018_003Ушбу интернационал Ўзбекистон санъати усталари –юбилярларга хурмат бажо келтириш билан бирга, уларнинг ижодий ютуқларини хозирги авлод рассом вакилларига ва санъат ихлосмандларига, Ўзбекистон санъати тарихидаги қизиқарли давр билан таништириш мақсади ҳам қўйилган. Бу усталарнинг ҳаётлари ва ижодлари миллий маданиятимизга ва тарихимиз, халқ ҳаётига қизиқишлари билан йўғирилган бўлиб, ўз навбатида уларга умуминсонийлик фазилатлари ва қадриятларини асарларида очиб беришларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.  Ушбу мўйқалам усталарининг ҳар бири ифодали ва мутаносиб бўлган ўз услубига эга ёрқин ижодкорлардир.

nashe_nasledie_yubilyari_2018_004Намойиш этилаётган асарларда жанрли ва тарихий рангтасвир, портретлар ва натюрмортлар, асарларга мохирона ишланган плэнер этюдлари ва эскизларда – томошабинлар рассомларнинг ижодий лабараториясига назар соладилар. Экспонатларнинг даврий диапозони ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб то 2000 йилларгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Ўтган даврнинг руҳи – юксак мақсадларга эришиш ва уларни йўқотиш хавфи умид ва ишончи, узоқ кутилган ижодий  эркинлик ва “гўзаллик оламни қутқаришига” ишонч Ўзбекистон санъатининг барҳаёт солномасидир. Буларнинг барчаси диққат ва эътиборга, ўрганишга, хотирлаш ва қадрлашга лойиқдир.

 

Экспозицияда Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг тўплами ва шахсий коллекциялар, рассомларнинг архивларидан олинган 200 га яқин асар жой олган.

 

Кўргазма ўз ишини 2018 йилнинг 15 августига қадар давом эттиради.

Кўргазмалар Дирекциясининг кўргазмалар бўлими ва фонд бўлими илмий ходимлари “ZERO Line” галереяси директори Изабелла Собировага, санъатшунос Владислав Евневич, рассомлар Римма Гаглоева, Игор Резников ва В. Ткаченколарга кўргазма экспозицияси учун тақдим этган асарлари учун, шунингдек санъатшунос Г. Темуровага шахсий архивидан тақдим этган эссе ва фотоматериаллари учун  миннатдорчилик изҳор этамиз.

Санъатшунос Л. Кодзаева