Хаттот Салимжон Бадалбоевнинг шахсий кўргазмаси

s_badalboev_2024_-12024-йил 27-март куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва “Хунарманд” уюшмасининг фахрий аъзоси, хаттот Салимжон Бадалбоев ижодий фаолиятининг 50 йиллиги ва педагоглик фаолиятининг 35 йиллигига бағишланган шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

s_badalboev_2024_-2Кўргазмада асосан, қоғоз, чарм, мато, чинни, кулолчилик каби материалларга сиёҳ ёрдамида ишланган 100 га яқин хаттотлик санъати намуналари намойиш этилмоқда.

Хаттотлик тасвирий санъат турларидан бири бўлиб, унда араб, форс, ўзбек, дари, пушту, уйғур, урду ва бошқа баъзи тилларда қўлланиладиган асосий ифода восита ёзуви ҳисобланади.

s_badalboev_2024_-3Араб хаттотлиги ислом маданиятида алоҳида ривожланган. Муқаддас Қуръони Каримдаги “ваҳийни” ни сақлаш ва тарқатиш воситаси бўлиб, мусулмон оламида алоҳида эъзозланади.

Дунё бўйлаб араб ёзувининг 14 та таниқли курсив услуби мавжуд. Насх, настолиқ, девоний, сулус ва руқо шулар жумласидандир.

s_badalboev_2024_-4Қадимий араб хаттотлиги санъатини асраб-авайлашда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Ҳунарманд” уюшмаси фахрий аъзоси, “Турон” Фанлар академияси академиги Салимжон Бадалбоевнинг хизматлари буюк.

Салимжон Бадалбоев ҳақида қисқача маълумот:

1942 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

1964-1970 йилларда Тошкент Давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган.

1995-2000 – Тошкент давлат Шарқшунослик институтида хаттотлик фанидан дарс берган.

2001-2003 – Халқаро хаттотлик танлови ғолиби (Истанбул, Туркия)

2007 йил – Ўзбекистон Бадиий академиясининг Олтин медали билан тақдирланган.

2009 йил – Тошкент шаҳрида ўтказилган хаттотлик танловида 1-ўрин, 2 марта Миср Араб Республикаси Олий таълим вазирлигининг Олтин медали билан тақдирланган.

2009-2015 йиллар – К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларга хаттотликдан сабоқ берган.

2018 йил – Республика хаттотлик фестивалида “Энг моҳир хаттот” номинацияси ғолиби.

2011-2013-2014-2017 – Тошкентда Салимжон Бадалбоевнинг шахсий кўргазмалари бўлиб ўтган.

2018 йил Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

2021 йил – Турон Фанлар академиясининг академиги.

Хаттотлик бўйича қатор китоблар ва дарсликлар муаллифи.

Салимжон Бадалбоев араб хаттотлигининг экзотик гуллар тасвирларидан кенг фойдаланишни назарда тутувчи “Гулли насх” услубининг яратувчисидир.

Рассом 30 йилдан ортиқ вақтдан бери мебел, шиша ва пластмасса буюмларни нафис нақшлар билан безатиб, лак миниатюраси, ганч ўймакорлиги, тери, ёғоч, металлга ишлов бериш усталари ва моҳир заргарлар учун эскизлар тайёрлаб келмоқда.

Унинг асарлари МДҲ давлатлари, араб давлатлари ва Эрон Ислом Республикаси музейлари ва шахсий коллекцияларида сақланади.

s_badalboev_2024_-5Салимжон Бадалбоев К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида. Тошкент архитектура-қурилиш институти, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларга дарс берган, шунингдек, республикадаги бир қанча масжид ва мақбараларда хаттотнинг ёзув намуналарини кўриш мумкин. Ҳозирги кунгача 100 дан ортиқ талабаларнинг кўпчилиги араб хаттотлигининг кўп асрлик анъаналарини мамлакатимизда ва хорижда муваффақиятли давом эттирмоқдалар.

 

Салимжон Бадалбоев шогирдлари – Умар Пайзимуҳамедов, Камолиддин Самаритдинов, Хайрулла Лутфуллаев, Хайрулла Убайдуллаев, Ёқуб Бухарбоев, Икромжон Носиров, Нозимжон Турсуналиев, Ойбек, Шахзода Рахматуллаева, Амина Байназарова, Нозима Алимухамедова, Зулайхо Саламова, Нодира Кутбиддинова, Гульмира Абдукаххорова, Наргиза Валиева, Окила Ибрагимова, Санобар Анварова, Мадинабону Собитова, Зулайҳо Аҳмад, Робия Маҳмудова ва бошқалар.

Кўргазма шу йилнинг 7 апрелига қадар давом этади.