2020 йилда вафот этган марҳум ижодкорлар хотирасига бағишланган «САНЪАТ АБАДИЙДИР». ИЖОДКОРЛАРНИ ХОТИРЛАБ бадиий кўргазмаси

iskusstvo_vechno_2021_bannerБуюк юнон мутафаккири, врач, табиатшунос Гиппократ “Ҳаёт қисқа, санъат абадийдир” деган эди, айнан шу шиор остида ўтган йили ҳаётдан кўз юмган ижодкорлар яшаб, ижод қилган эдилар. Ушбу кўргазма ижодкорлар, оптимистлар ва ўз ҳаётларини санъатга бағшида этган ажойиб инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида ташкил этилди.

iskusstvo_vechno_2021_001Афсуски, 2020 йилда вафот этган рассомларнинг рўйхати озмунча эмас – булар:

Ботиров Зубайдулла – театр ва кино рассоми, Холматов Ниёзали – миниатюрачи, заргар, Йўлдошев Ғулом – ёғоч ўймакори, Шаймурадов Ахмад – ҳайкалтарош, Мирзахмедов Хаким – рангтасвирчи рассом, Шарипов Саидолим – ҳайкалтарош, Серов Геннадий – рангтасвирчи рассом, Зуфаров Тўхтамурод – хаттот, мусиқа асбоблари устаси, Абдулов Андрей – дизайнер, Бондаренко Геннадий – Тошкент шаҳридаги “Media Land” китоб нашриётининг раҳбари, Маҳкамова Сайёра – санъатшунос, Отченашенко Людмила – кулол, Бахтеев Анвар – рангтасвирчи рассом.

iskusstvo_vechno_2021_002Юқоридаги барча ижодкорлар ўз соҳаларида доимо талабгор, тор услубий йўналиш билан чекланиб қолмаган ижодий изланишлар доираси кенг бўлганлар. Кўргазмада биз – рассомлар, ҳайкалтарошлар ва дизайнерларнинг кўп қиррали ва дадил ижодкорлар бўлганликларини ўз кўзимиз билан кўришимиз мумкин. Ушбу унча катта бўлмаган экспозицияда муаллифларнинг ижодий биографиясининг муҳим қирраларини ўзида мужассам этган, биринчи навбатда бу ҳайкалтарошлик, рангтасвир, ҳаттотлик, китоб безаги, кулолчилик асарлари ўрин олган.

iskusstvo_vechno_2021_003Муаллифларнинг оила аъзолари, шахсий коллекционерлар – хотира кечасини ўтказиш ва келажак авлодга қолдирган асарларни томошабинларга яна бир бор намойиш этиш ҳақидаги даъватга катта иштиёқ билан жавоб қайтаришди ва ушбу кўргазма  томошабинларга тақдим этилди.

 

iskusstvo_vechno_2021_004