Сарвар Йўлдошевнинг шахсий кўргазмаси

s_yuldashev_2021_-1Сарвар Йўлдошев 1985 йил Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1999-2003 йиллар Наманган тасвирий ва амалий санъат лицей интернатида рангтасвир йўналиши бўйича тахсил олган. Санъатга қизиқиши ортган Сарвар рангтасвир сирларини мукаммал ўрганиш мақсадида ўқишни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давом эттиради. Институтда у аввал академик Саъдулла Абдуллаев устахонасида таҳсил олади, магистратура босқичини эса, академик Жавлон Умарбеков қўл остида давом эттиради. Ёш рассом ижодида образларни лирик акс эттиришни С.Абдуллаевдан олган бўлса, Ж.Умарбековдан мавзуларнинг шартлилиги, композиция услубийлигини ўрганган. Шундай бўлсада, Сарвар Йўлдошев ўзига хос йўналишни топишда изланаётганлиги ижоди орқали намойиш этмоқда. Continue reading “Сарвар Йўлдошевнинг шахсий кўргазмаси”

Ваҳоб Буваев шахсий кўргазмаси

v_buvaev_2021_-photo“Гурумсарой кулолчилиги анъаналарини ривожланишини Ваҳоб Буваев ижодида кўриш мумкин. Уста 1969 йилда Гурумсаройда таваллуд топган бўлиб, кулоллар оиласига мансуб эмас ва Гурумсарой кулолчилиги сирларини таниқли, моҳир уста Махсудали Тураповдан ўрганган. Continue reading “Ваҳоб Буваев шахсий кўргазмаси”