Рангтасвирчи рассом Максим Варданяннинг ретроспектив кўргазмаси

m_vardanyan_2023-12023 йил 27 январь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида иқтидорли рангтасвирчи рассом Максим Варданяннинг ретроспектив кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу кўргазмада рассомнинг охирги 12 йил давомида яратган асарлари ўрин олган.

m_vardanyan_2023-2Максим Варданян 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг ижодий йўли 23 ёшида Ўзбекистонда бошланган бўлиб, кейинчалик Россия ва Европада давом этган, Франциядаги 20 йиллик фаолиятидан сўнг Тошкентга қайтади. Қайтиб келгандан сўнг, ўз ижод формат  услубини, мавзусини тубдан ўзгартирди.

“Мен Парижда кўп йиллар давомида бозор қоидаларига мувофиқ ишлаганман. Кейинчалик буларнинг барчасидан чарчаб, ушбу қоидаларга ўзимга нисбатан норозилик туғилди. Ва ҳаммасини ташлаб, ўзим учун ижод қилишга қарор қилдим. Мен ўз меҳнатимга бўлган қарашларимни ўзгартирган ҳолда, бахтимни бошланган жойидан қайтадан топишга аҳд қилдим”- деб таъкидлайди   М. Варданян.

m_vardanyan_2023-3Яратилган асар нафақат томошабин ва мижозларни бахт манбаи бўлибгина қолмай, балки уни яратаётган ижодкор учун ҳам бахт сабабчиси бўлиши керак деган – биргина оддий фикр Варданянни ҳаётидаги ушбу ўн икки йиллик ижодига олиб келди.

m_vardanyan_2023-13Бу даврда у кўргазмалардаги фаол иштирокидан ташқари, унинг асарлари Франция, Бельгия, АҚШ, Буюк Британия ва Япония каби давлатларнинг галереяларида намойиш этилди.

m_vardanyan_2023-14Унинг картиналари дунёнинг кўплаб жойларидаги шахсий коллекцияларда, шу жумладан, Джон Гальяно, Паоло Поверси, Кендзо Такада, Армандо Вентилоларнинг ҳам коллекцияларидан жой олган.

 

Варданян Kenzo ва Ventilo мода уйлари билан коллаборация қилган, “Черный осел” ижодкорлар уюшмасида фотограф Паоло Роверси билан ҳамкорлик қилган, шунингдек, Москва нонконформистлар ҳаракатининг қатнашчиси бўлган.