“МЕНИНГ АРМИЯМ-МЕНИНГ ФАХРИМ!” ижодий ишлар кўргазмаси

voennie_2023_-9Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг
31 йиллиги ҳамда “14-январь Ватан ҳимоячилар куни” муносабати билан “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусидаги ижодий ишлар кўргазмаси иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

voennie_2023_-8Ижодий ишлар ватанпарварлик, Ватанга қасамёдга содиқлик, Қуролли Кучлар салоҳиятини ва ҳарбий хизмат ҳамда ҳарбий бурчини тасвирлаш каби мазмуний йўналишлар бўйича таниқли рассом ва ижодкорлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, талаба ва ўқувчи ёшлар орасида ўтказилди.

Мақсад: Ватан ҳимоячиларининг ижобий тимсолини яратиш, халқ ва армия бирдамлигини кўрсатиш; ёш авлодни ватанпарварлик, Ватанга содиқлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш; миллий армиямизнинг жамият ва давлат олдидаги аҳамияти ва ўрни, халқимизнинг тинчлиги, юртимиз фаровонлигида ҳарбий хизматчиларнинг ҳиссасини кенг тарғиб этиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан ёшлар ўртасида илгари сурилган муҳим 5 ташаббус доирасида ёшларни санъатга, рассомчиликка бўлган қизиқишларини ошириш.

voennie_2023_-7Кўргазма профессионал ва ҳаваскор йуналишларида ўтказилди. Танловга қатнашиш учун ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги тасвирий санъат ва графика йўналишлари буйича 300 дан ортиқ ижодий ишлар қабул қилинди: Кўргазма ва танлов ғолиблари, Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан тавсия этилган профессионал ижодкорлар, ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Танловда 300 га яқин  ижодий ишлар, 170 нафар муаллиф томонидан намойиш этилди. Кўргазманинг очилиши ва ғолибларни тақдирлаш маросимига ЎР Мудофаа Вазирининг  Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Қаршиев Хамдам Алиқулович, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Нуриддинов Акмал Вахабжанович, Бадиий академия раиси ўринбосари Фарход Ташмухамедов, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раҳбарияти,  Куролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар вакиллари, Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи подполковник В. Дадажонов, ЎР ҚК Давлат музейи директори М. Нуриддинов, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ва шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари, эркин ижодкорлар,  рассомлар,  барча қатнашчилар, ижодий уюшмалар вакиллари, зиёлилар, ўқувчи ёшлар қатнашишди.

 

Тадбирнинг бадиий қисмида Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари, МВ оркестрлари жамоаси ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд қилишди.

Тадбир ОАВ Ёшлар телеканали Ватанпарвар дастури, Ўзбекистон 24 телеканали, Тошкент телеканалларида кенг ёритилди.