“Бадиий кўргазмалар дирекцияси” альбом тақдимоти

prezentaciya_albom_dhv_2021_banner

Ушбу тақдимот “Бадиий кўргазмалар дирекцияси” альбомининг чоп этилишига бағишланган бўлиб, унда Бадиий кўргазмалар дирекцияси коллекциясининг бир қисмигина нашр этилди. Ушбу коллекция бир нечта бўлимлардан иборат, хусусан: рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, театр ва кино санъати рассомларининг асарлари ва амалий-безак санъатини ўз ичига олган. Шунингдек, ушбу альбомда Сиз БКДнинг кўргазмалар фаолиятининг 60 йиллик тарихи ва географияси билан танишишингиз мумкин бўлади.

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекцияси ташкил этилганидан, яъни 1959-йилдан то шу кунга қадар, Ўзбекистон ва хорижда бадиий кўргазмаларни профессионал тарзда ташкил этиб келаётган Марказий Осиё минтақасидаги энг нуфузли ихтисослаштирилган музей муассасаларидан бири ҳисобланади.

prezentaciya_albom_dhv_2021_-2

Ўзбекистон Давлат санъат музейидан кўчирилган ўнлаб график асарлар асосида 1960-йилларнинг бошларида шакллана бошлаган Кўргазмалар дирекциясининг коллекцияси ярим аср мобайнида доимий равишда Давлат эксперт комиссияси шартномалари бўйича яратилган мавзули асарлар билан тўлдирилиб борилди. Рассомлар ва халқ ҳунармандлардан, кўргазма ва экспедициялардан дирекциянинг ўзи харид қилиб олган, булардан ташқари эса рассомларнинг ўзлари, уларнинг меросхўрлари ва ҳомийларнинг совғалари туфайли БКД фонди бой коллекцияга эга бўлди.