ХХXII анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси

khudojnik_i_priroda_2017_001Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида янги йил арафасида анъанага мувофиқ “Табиат ва рассом” кўргазмаси очилади.  Навбатдаги кўргазма ҳисобга кўра ХХXII си бўлиб, унда бевосита натурадан, табиат қўйнида, Ўзбекистоннинг турли гўзал бурчакларида, чет эл саёҳатларида  ижод қиладиган ўзбек пленэрчи рассомларининг манзара, натюрморт асарлари ўрин олган. Экспозицияда 200 дан ортиқ рангтасвир, графика ва  жанрли лойиҳалар намойиш этилган. Continue reading “ХХXII анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси”

Григорий Улько «Самарқандия»

exh_ulko_2017_001Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси куни арафасида, Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Григорий Ульконинг (1925-1999) шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. У Сибирдаги кичик бир украин қишлоғида туғилган, бутун ҳаётини Самарқанд билан боғлади, машҳур ва кўпқиррали рассом эди. Урушдан сўнг, 1946 йили Сибирдан, узоқ Самарқандга йўл олади, у ерда рассомлик билим юртига ўқишга қабул қилинади. Ўқишни Тошкентда тамомлаб, уч йиллардан кейин Харьковга кўчиб боради ва Харьков Рассомлик Институтининг рангтасвир бўлимида таҳсил олади. Бу йиллар давомида у доимо Шарққа талпинади. Бир неча йиллар давомида Улько фаол ижод олиб боради, кўп вақтини археологик экспедицияларда ўтказади, Киевда, Самарқандда,Новокузнецкда яшайди ва 1960 йилдан Самарқандда муқим яшай бошлайди. Continue reading “Григорий Улько «Самарқандия»”