ХХXII анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси

khudojnik_i_priroda_2017_001Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида янги йил арафасида анъанага мувофиқ “Табиат ва рассом” кўргазмаси очилади.  Навбатдаги кўргазма ҳисобга кўра ХХXII си бўлиб, унда бевосита натурадан, табиат қўйнида, Ўзбекистоннинг турли гўзал бурчакларида, чет эл саёҳатларида  ижод қиладиган ўзбек пленэрчи рассомларининг манзара, натюрморт асарлари ўрин олган. Экспозицияда 200 дан ортиқ рангтасвир, графика ва  жанрли лойиҳалар намойиш этилган.

khudojnik_i_priroda_2017_002Мазкур оқимнинг бошида турган, тан олинган рассом–пленэрчилар Я.Салпикиди, А.Мирсагатов, И.Шин, М.Тошмуродов ва бошқа бир қатор манзара жанри усталари билан бир қаторда турли рассомлар авлоди, шунингдек ёш рассомлар ҳам ушбу жанрга мурожаат қилишмоқда.

Кўргазма доирасида Тошкент Архитектура – қурилиш институтининг Ландшафт ва интерьер дизайни кафедраси талабалари инсталляция, графика ва  бошқа ўзига ҳос ғояларни ичига олган  лойиҳаларни томошабинлар ҳукмига ҳавола этмоқдалар.

khudojnik_i_priroda_2017_004Шу билан бирга вернисажга ташриф буюрувчилар К. Бехзод номли  Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчилари С. Рахметов ва Д. Азизовлар  талабаларининг асарлари билан танишишлари мумкин.

Санкт-Петербург Бадиий Академияси битирувчиси Усмонов Анварнинг этюд ва наброскаларида, ушбу шаҳарнинг табиати, сокин ва улуғвор ўзига хос архитектураси тасвирланган.

Афсуски шу йил маҳоратли ёш рассом Анвар Шодиев орамиздан бевақт кетти. Кўргазмалар Дирекцияси ушбу вернисаж доирасида рассомнинг хотирасига бағишланган мемориал қисм ташкил этиб рассомнинг этюдлари ва асарларини намойиш этмоқда.

Тақдим этилган асарларнинг аксариятида баъзи муаллифлар  томонидан табиат мотиви ўзининг асл тимсолича акс эттирган бўлса, баъзи ижодкорлар ижодида фантазияларидан келиб чиққан ҳолда декоратив характерга эга композицияларга айлантирилган. Лекин ҳаммасида ҳам табиат ижодий фикрнинг дастлабки манбаси, асоси ҳисобланади.

Кўргазма ўз фаолиятини 2018 йилнинг 10 январига қадар давом эттиради