“ХОТИРА” (1937-2017) Ўзбекистонлик корейс рассомларининг ретроспектив кўргазмас

korean_exhibition_2_2017_0012017 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида «Хотира» номли  ретроспектив кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

2017 йил корейс диаспорси Ўзбекистонда истиқомат қилаётганларига 80 йил тўлишини нишонлайдилар. Ушбу ретроспектив  кўргазма ўтган воқеаларни хотирлаб, корейс  халқига бошпана  берганликлари учун  Ўзбекистон халқи ва заминига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиш мақсадида ташкил этилган. Аввалги яшаган  жойларидан минглаб километрлар  олисда жойлашган Узоқ шарқнинг иқлими, этник  муҳити умуман  ўзгача бўлган шароитга  кўникиб, уларга самимият билан бошпана ва нон, туз берган ўзбек халқи билан  ҳамжихатликда яшаб келмоқдалар. Ўша даврларда катта колхозлар ташкил этилди, илмий ва ижодий интеллигенция ўсиб улғайди ва  уларнинг орасидан кўплаб санъат усталари етишиб чиқти.

korean_exhibition_2_2017_002Ретроспектив кўргазмага  ташриф  буюрувчилар учун 62 нафар Ўзбекистонлик  корейс рассомларининг намойиш этилган асарлари  ўша даврларнинг  тарихий босиб  ўтган йўллари қолаверса 80 йилликни ўз ичига қамраб олган ижод намуналари- ўсиб келаётган авлодларга  тарихий хотира ва маънавий меросни ўрганишларида дастури амал бўлиб хизмат қилади. Турли авлод вакилларига мансуб бўлган рассомларнинг асарлари орқали томошабинлар нафақат услуб ва жанрларнинг  турли туманлиги, балки Ўзбекистонлик корейс  рассомларининг самимий меҳрлари, минатдорчилик изҳорлари асарларида яққол ифодасини топган.

korean_exhibition_2_2017_0032017 йилда яна бир муҳим сана яъни  Ўзбекистон ва Корея Республикаси  ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг  ўрнатилганлиги   ҳисобланади. Ривожланиб бораётган кўпмиллатли Ўзбекистон диёрида корейсларнинг ўзига хос ўрни бор албатта, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга кенг имкониятлар очиб берилган. Ушбу вернисажда Жанубий Кореялик рассомларнинг  ҳам иштирок этиши бунинг яққол далилидир.

korean_exhibition_2_2017_004Экспозицияда 200 дан ортиқ рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, фото, арт объект ва инстолляциялар ўрин олган. Кўргазмадаги асарлар Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси фондидан, “Нурон” арт-галлереяси ва рассомларнинг шахсий тўпламларидан олинган.

korean_exhibition_2_2017_005Кўргазма ўз ишини 1 декабрга қадар давом эттиради.