XXXVIII АНЪАНАВИЙ “РАССОМ ВА ТАБИАТ” РЕСПУБЛИКА БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ

khudojnik_i_priroda_2023_banner

Кўнглингиз қувончи мисли бир баҳор,

Меҳр-у муҳаббатингиз ёз каби бўлсин!

Ҳаётингиз давоми куз каби сокин,

Қишнинг қорларидек мусаффо бўлсин!

khudojnik_i_priroda_2023_-12023-йил 26-декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида XXXVIII анъанавий “Рассом ва табиат” республика бадиий кўргазмаси очилади. Анъанага кўра, рангтасвирчи ва график рассомлар ўз асарларини томошабинларга намойиш этадилар. Ушбу вернисажнинг асосий мақсади – бу пленэр бўлиб, натурадан тўғридан-тўғри ишлашдир. Ўзбекистонда сувсиз чўллардан то қорли тоғларгача, саёз сойдан то Угамнинг мавжланаётган сувларигача кўплаб ажойиб масканлар мавжуд. Мамлакатимизнинг табиий хилма-хиллиги ижодкорлар учун кўп қиррали услубий тажрибаларининг манбаи бўлиб хизмат қилади.

khudojnik_i_priroda_2023_-2Ушбу вернисажда Хуршид Зияханов, Мухаммадиёр Тошмуродов, Александр Пономарёв, Валерий Енин, Дилорам Мамедова, Василий Хапов, Людвига Нестерович, Хикмат Жалилов, Хуршид Сатторов, Татяна Ли, Ли-Сафи Мария ва бошқалар ўз асарларини намойиш этмоқдалар. Ушбу ижодкорларнинг барчалари мазкур кўргазманинг ҳар йилги иштирокчиларидир, бутун йил давомида бу кўргазмага пухта  тайёргарлик кўриб, ижодкорларнинг келажак авлодига ўрнак бўлишга арзигулик асарлари билан қатнашиб келмоқдалар.

khudojnik_i_priroda_2023_-3Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари бўлган                  64 нафар ижодкорларнинг 120 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда.

khudojnik_i_priroda_2023_-4Кўргазма 2024 йилнинг 15 январга қадар давом этади.