Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “Менинг Ўзбекистоним” Республика бадиий кўргазмаси

mustakillik_2020_bannerВатанимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида  “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Менинг Ўзбекистоним” номли Ўзбекистон рассомларининг асарлари кўргазмаси очилди.

mustakillik_2020_-2Кўргазма экспозициясидан рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, декоратив амалий ва заргарлик санъати асарлари ўрин олган.

Ижодкорлар ўзларининг энг сара асарлари орқали гўзал диёримизнинг кўркам кўчалари, тарихий обидалари, ўлкамизнинг кенг водийлари, ўзбек аёлларининг тимсоллари ва бошқа Ватанни тараннум этувчи асарлари билан иштирок этмоқдалар.

mustakillik_2020_-3Томошабинлар эътиборига машҳур академик рангтасвирчи рассомларнинг янги ижод асарлари тақдим этилмоқда. Булар – Файзулла Аҳмадалиев, Сарсенбай Байбосинов, Владимир Бурмакин, Аслиддин Исаев, Ғофур Қодиров, шунингдек, таниқли мўйқалам усталаридан  Ваҳоб Зиёев, Римма Гаглоева,  Анвар Мирсоатов, Абдували Мўминов, Рустам Худойберганов, Мухаммадиёр Тошмуродов,  Владимир Чуб, Флорида Гамбарова, Валерий Енин, Виктория Трошина, Искра Шин, Дилором Мамедова, Хуршид Зиёхонов, Иброҳим Валихўжаев, Бахтиёр Маҳкамов, , Шуҳрат Абдумаликов, Нодир Имомов, Азамат Ҳатамов, Қудратилла Ажиметов, Ҳаким Мирззахмедов, Имяр Мансуров, Вера Нечаева, Тоҳир Каримов, Татьяна Фадеева, Рустам Бозоров, Юрий Гребенюк, Нозимхўжа Абдусаломхўжаев, Дилшод Эшматов ва бошқа бир қатор рассомлар ўзларининг беқиёс ва гўзал Ватанимизга бўлган муҳаббатларини ёрқин ва бетакрор буёқлар орқали ифода этган бўлсалар, Анвар Мамажонов, Нуриддин Калонов, Фозилий Муҳаммад ўзларининг графика асарлари билан иштирок этмоқдалар. Хайкалтарошлардан Людвига Нестерович композициялари ҳамда амалий санъат усталари Назира Кузиеванинг кулолчилик, Мухаметшина Иринанинг заргарлик, тўқувчилик намуналарни билан Лариса Тен асарлари кўргазмага келган томошабинларни беэътибор қолдирмайди.

mustakillik_2020_-4Кўргазмада ёш рассомлардан  Камила Измаилова, Гулноз Жалолова, Сарвиноз Қосимова, Шихназар Жуманиязов, Анвар Ҳакимбеков, Умар Ражабов, Абдумажид Соатовлар ўз асарлари билан иштирок этмоқда.

Кўргазмага ташриф буюрган мухлислар 100 га яқин муаллифлар томонидан яратилган 250 дан зиёд ижод намуналаридан баҳра олиб, Ватанга бўлган муҳаббат ҳамда қалбларида ғурур ва ифтихор туйғулари жунбушга келса ажабмас.