Шарқ миниатюраси ва Ўзбекистон санъати. Трансформация

miniatyura_2020_-1Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг, учинчи бора буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг (1455 – 1535) юбилей санаси нишонланмоқда.1468 йилдан 1506 йилгача Ҳиротда ижод қилган форс миниатюрачиси Ҳирот тасвирий санъат мактабининг энг буюк усталаридан бири сифатида тан олинган. Султон Ҳусайн Бойқаронинг саройида у китобдор – кутубхона мудири лавозимини эгаллаган. Султон Ҳусайн Бойқаро даврида Ҳирот сарой ҳаётига хос бўлган ижодий муҳитни яратувчиси, вазири, шоири ва гуманисти Алишер Навоий Беҳзод шахси ва дунёқарашининг шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Беҳзод ўзининг қўлёзмавий миниатюраларида пейзаж, жанговар саҳналар устаси, инсон сиймоси ва уларнинг индивидуал хусусиятлари ва образлар устаси сифатида намоён этади. У кўплаб бадиий янгиликлар яратган. Беҳзод 1507-1510 йиллари Бухорода бўлиб, у ерда бошқа Ҳирот рассомлари қатори Шайбонийхонга мажбуран эргашди ва унинг вафотидан кейин эса, янги ташкил топган Форс империясининг пойтахти Табризга кўчиб ўтди, у ерда рассомнинг шуҳрати авж палласига чиқди. Ва умрининг охиригача Сафавийлар ҳукмдорлари устахонасида хизмат қилди. Continue reading “Шарқ миниатюраси ва Ўзбекистон санъати. Трансформация”