Тасвирий ва амалий санъат йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида биринчи халқаро онлайн – фестиваль ўтказади

on_line_festival_2020_uzbЎзбекистон Бадиий Академияси

Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси

Тасвирий ва амалий санъат йўналишига  ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида  биринчи халқаро онлайн  – фестиваль ўтказади

қуйидаги номинациялар бўйича:

–Тасвирий санъат –дастгоҳли рангтасвир, графика, маҳобатли рангтасвир, театр декорацияси, анимация, компьютер графикаси, ҳайкалтарошлик.

–Замонавий декоратив–амалий санъат.

–Анъанавий амалий санъат.

–Фотография.

–Контемпорари арт.

–Дизайн (меъморчилик, либос).

–Санъатшунослик. Continue reading “Тасвирий ва амалий санъат йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида биринчи халқаро онлайн – фестиваль ўтказади”

«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Ужинский Игорь Васильевич. 1893-1954й.

i_ujinskiy_2020_-photo_01Рангтасвирчи, график рассом.  Киевда туғилган.

1905-1914 йилларда Одесса рассомлик билим юртида таҳсил олган. 1925 йилдан Ўзбекистонда яшаган. 1920  йилларнинг ўрталарида Андижон драма театрида сценограф бўлиб фаолият юритган, констуктивизм услубда ёрқин образли саҳна безаклари ва либослар яратди. Бу вақтда у Дю-бас таҳаллусига эга эди. У дастгоҳли рассомликда ўз истеъдодини намойиш этди ва таниқли колорист сифатида танилди. Импрессионистик услубда яратилган кўплаб тематик полотнолар, романтик манзара ва натюрмортларнинг муаллифи.Графиканинг турли техникаларида ишлаган моҳир ижодкор эди.Ўттизинчи йилларнинг ўрталаридан у Б.Пестинский графика гуруҳининг аъзоси эди. Улуғ Ватан  уруши даврида у Шимолий фронтда хизмат қилди. Continue reading “«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Ужинский Игорь Васильевич. 1893-1954й.”

«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Петров Владимир Митрофанович (1920 – 1997) Рассом-жангчи фронт альбоми

v_petrov_2020_photoВладимир Митрофанович Петровнинг фронт альбоми Сталинград жанг майдонларида, Белгород ва Курск устидан қаҳрамонларча курашида, Белоруссия ва Болтиқбўйи шахарлари озодлиги учун курашида яратилади.   

Акварель ва қаламтасвир қораламаларида рассом генерал-полковник И.М.Чистяков командирлигидаги 6чи гвардия армияси жанг йўли тасвирлари акс этган. Рассом-жангчининг буюм-қопчасида эҳтиёткорлик билан сақланган бу альбоми унинг Сталинграддан-Кёнигсберггача бўлган жанговар йўлини ифода этади. Continue reading “«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Петров Владимир Митрофанович (1920 – 1997) Рассом-жангчи фронт альбоми”