«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Петров Владимир Митрофанович (1920 – 1997) Рассом-жангчи фронт альбоми

v_petrov_2020_photoВладимир Митрофанович Петровнинг фронт альбоми Сталинград жанг майдонларида, Белгород ва Курск устидан қаҳрамонларча курашида, Белоруссия ва Болтиқбўйи шахарлари озодлиги учун курашида яратилади.   

Акварель ва қаламтасвир қораламаларида рассом генерал-полковник И.М.Чистяков командирлигидаги 6чи гвардия армияси жанг йўли тасвирлари акс этган. Рассом-жангчининг буюм-қопчасида эҳтиёткорлик билан сақланган бу альбоми унинг Сталинграддан-Кёнигсберггача бўлган жанговар йўлини ифода этади.

v_petrov_2020_-9Қора чироқ ёруғлигида, блиндаж (истеҳком) ва ертўлаларда, фронт йўлларида – ҳамма ерда, бўш вақт бўлиши билан, рассом ўзининг ардоқли китобини, қаламини олиб сезгирлик билан кун бўйи кўрганларини тавирлайди.

“Нимани кўрган бўлсам шуни тасвирлардим, бошдан кечирганларимни, уруш шоҳиди бўлганларни, иштирокчилар ҳикояларини” – дейди рассом.   

Юбилей кўргазма экспозициясида ушбу ўзига хос кундаликнинг бир қисми Улуғ ватан урушининг бомбардимон қилинган Сталинград, илк асирлар, Полоцк ва Витебск, Белгород ва Курск машғулотлари, кучайтирилган Ғарбий Двина, Шауляй ва Рига жанги ва қуролдош-аскарлар, саркорлар (старшина), командирлар – оддий қаҳрамонлар намойиш этилган.

v_petrov_2020_-8Хар бир варақ – инсон қисмати… Бир тасвирда бизнинг ватандош Мислен Алиназаров. 1093 йилда Невел жангида у немис солдатларини асирга олади, айнан шу мардлиги учун Шуҳрат медалига сазовор бўлади.      

Владимир Митрофанович Петров ҳаёти урушнинг бошдан охирга қадар жанг майонларида ўтган. Бу йил ҳаёт бўлганида 98 ёшни қаршилаган бўлар эди. У 1939 йил Астрахан бадиий билим юртини тугатиб ҳарбий хизматга кетади.  

Уруш бошланиши уни Брестда ушлаб қолади. 1941 йилда полк мактабини тамомлаб, Сталингаднинг амалдаги армиясига йўллайди.

Кўпгина қаламтасвирларини Петров жанг майдонида, душмани ўқи остида, ўлим ёқасида яратади. Пулемёт бўлимини кандай иштиёқ билан бошқарган бўлса, ўша иштиёқ билан тасвирлаган. Яраланган, контузияланган, аммо, ҳар доим сафга қайтган. Жасорат ва мардлиги учун В.Петров “Қизил юлдуз” ордени ва “Сталинград мудофаси” медали билан мукофотланган. Рассомга берилган мукофот варақасида раҳбарият жанговар агитацион плакатлар яратганлиги учун алоҳида миннатдорчилиги баён этилган.

 

Уруш тугаганидан сўнг В.Петров Рига Бадиий Академиясининг иккинчи курсига қабул қилинади. Унинг кўпгина асарлари – ўқиш давридагилари, Ўзбекистондаги ижод йўлида, фронт орти қаламтасвирлари асосида уруш йиллари мардонавор солномасига бағишлади.  

Рассомнинг бир қанча тотув ва тинч ҳаёт мавзусидаги бетакрор асарлари ҳам мавжуд. В. Петров Ўзбекистонда кўп йиллар давомида Республика бадиий билим юртида, бир қанча рассомлар авлодига рангтасвир сирларини ўргатади. 

Унинг асарлари Ўзбекистон, Россия, ва кўпгина Хорижий тўпламларида намойиш этилган. Рассом умрининг охирига қадар қўлидан мўйқалам ва мойбўёқни қўймай ижод қилган.


v_petrov_2020_-14Petrov V. “Mamayev Kurgan” me’moriy yodgorligi yonida veteranlar uchrashuvi. 1982. M.,m. (BKD)

Петров В. Встреча ветеранов у мемориала  «Мамаев Курган»Х.м. (ДХВ)

 


v_petrov_2020_-5Petrov VBalandlik 115.2. Х.м. (Из личной коллекции)

Петров В. Высота 115.2. М.,m. (Shaxsiy to’plam)

 

 


v_petrov_2020_-3Petrov V. Stаlingradliklar. 1968   М.,m. (Shaxsiy to’plam)

Петров В. Сталинградцы.  1968. Х.м. (Из личной коллекции)

 

 


v_petrov_2020_-4Petrov V. Stalingrad yonida nemslarning intihosi. 1975  М., m. (BKD). 135х148

Петров В. Конец немцам у Сталинграда.  1975. Х.м. (ДХВ). 135х148

 


v_petrov_2020_-2Petrov VLolaqizg’aldoqlar ochildi.  Qadrdon yer uchun! 1982.  М., m. (BKD). 150х130

Петров В. Цвели маки. За родную землю!  1982  Х.м. (ДХВ). 150х130

 

 


v_petrov_2020_-15Petrov V. Ulardan biri (Momaqaymoq). М.,m. (BKD)

Петров В. Один из тех. (Одуванчик) Х.м. (ДХВ)