Тўлаган Тожихўжаевнинг «Менинг дунёим» шахсий кўргазмаси

t_tadjikhodjaev_2019_banner2017 йилнинг 3 май куни Марказий кўргазмалар залида ҳайкалтарош Тўлаган Тожихўжаевнинг «Менинг дунёим» номли шахсий кўргазмаси очилади.

Кўргазмада ҳайкалтарошнинг ижод йўли давомидаги асарлар – дастгоҳли шунингдек, маҳобатли лойиҳалар Эркин Воҳидов, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек ёдгорликларига ишланган эскизлари намойиш этилади.

Ҳайкалтарошнинг мавзулари турли-туман – ижодининг илк йилларида маиший, «Кимга тандир…!?» шамотда бажарилган, такрорланмас илҳом манбаи бўлган – мусиқа, рақс «Тарона», «Доира билан рақс» саҳналари илҳомлантирган. Спорт мавзуси рассомнинг бутун ижоди давомида гавдаланган улар – «Таянч нуқтаси» (диптих), «Стартда», «Мусобақа» инсоннинг соғлом ривожланиши – руҳ ва тананинг гармониясини намоён этади.

t_tadjikhodjaev_2019_001Тўлаган Тожихўжаев кўпгина халқаро совринлар дизайни муаллифи ҳам ҳисобланади. Улар – Bella  Terra «Тумор»и, «Ёшлар парвози», «Олтин гепард», «Ofarin», «Вiennale» совринлари дизайнидир.

Ушбу шахсий кўргазма сархисоб кўргазма эмас, балки кейинги ижод йўлига қўйилган янги қадамлардан бири ҳисобланади. 


t_tadjikhodjaev_2019_002Тожихўжаев Тўлаган Турсунхўжаевич. 1952 й.
Ҳайкалтарош. «Офарин» мукофоти совриндори (2000).

Ўзбекистон Республикаси «Шухрат» ордени соҳиби(2008)
1971 й. Республика ихтисослашган мусиқа санъат интернатида  Р. Немировский қўлида таълим олган.
1980 й.(1971-1975) Островский А.Н. номидаги Тошкент театр-рассомлик институтининг маҳобатли ҳайкалтарошлик бўлимида педагоглар

Ю. Липаса ва  А.Овсепян қўлида таҳсил олган.
1981 й. – Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоси, Республика ва халқаро ҳайкалтарошлик кўргазма ва симпозиумлари иштирокчиси.

Ўзбекистон Бадиий Академиясининг кумуш медали соҳиби.

Асарлари Ўзбекистон музейлари тўпламларида, хорижнинг шахсий коллекцияларда сақланади.