Тўра Шомирзаев шахсий кўргазмаси (1942 – 2014)

tura_shomirzaev_2019_001Интилувчан ва ўта интизомли, меҳнатсевар ва эрксевар, ҳазил-мутойибага уста ва Ватанига  муҳаббатли ўзига хос фазилатларга эга рассом Тўра Шомирзаевга нисбатан ана шундай таъриф берилади. Унинг ҳаёт йўллари ҳозирги замон авлодларига тақлид қилса арзирли мисол бўла олади.

Шомирзаев Тўра Абдуҳамидович 1942 йил 15 майда Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида таваллуд топган. У ота – онасидан жуда эрта етим қолди ва шунинг учун унинг болалик чоғлари Бойсундаги меҳрибонлик уйида ўтган. Continue reading “Тўра Шомирзаев шахсий кўргазмаси (1942 – 2014)”