«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»га бағишланган анъанавий «Тасвирий ва амалий санъат фестивали»

festival_banner_20192019 йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Бадиий Академияси ўзининг анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”ни Тошкент шаҳрининг бир қанча кўргазма майдонларида очилиш маросимлари бўлиб ўтади.

Мана бир неча йилдирки, Фестиваль халқаро миқёсда нишонланиб – Эрон, Қувайт, Озарбайжон, Қозоғистон, Латвия ва бошқа давлатларининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари ўз маданиятларини юқори профессионал савияда бажарилган санъат асарлари билан тамошабинлар эътиборига  ҳавола қилиб келмоқдалар.

festival_2019_01_0012019 йилги тадбирнинг ўзига хослиги – бу ўқув муассасалари алоҳида кафедра ва факультетларининг санъат асарлари ва ижодий изланишларини намойиш қилиш имкониятини беради.

22 апрелда Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида меҳмонлар ва санъат ихлосмандлари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Маҳобатли рангтасвир кафедраси”  ўқитувчи ва талабаларининг асарлари, асар яратиш технологияси ва иш жараёни билан таништирадилар.  

festival_2019_01_002Бадиий кўргазмалар дирекцияси “Ғурумсарой керамикаси” лойиҳаси – Ғурумсарой мактаби намоёндаси Ваҳоб Буваевнинг кулолчилик наъмуналарини намойиш этади.

Тошкент фотосуратлар уйида “Театр-декорацияси рангтасвири кафедраси” –ҳаёлий эртаклар шакллари оламига тортади. Либос дизайни кафедраси –қаламтасвир эскизлари, лойиҳалари ва туганмас чизиқлар ва ранглар изланишлари воситасида такрорланмас образлар яратиш сирларини очиб берадилар.    Мазкур йилда профессор Собир Рахметов раҳбарлигидаги – “Устахона” номли янги кўргазма лойиҳаси ўтказилади, устоз-шогирднинг ўзаро мулоқоти – бу жонли ва қизиқарли жараёндир.

festival_2019_01_003Ўзбекистон Миллий банкининг Тасвирий санъат галереясида Туркманистонлик рассом Маммед Ярмаммедовнинг кўргазмаси очилиши бўлиб ўтади.

Икуо Хирояма Халқаро маданият карвон-саройида Ўзбекистон Бадиий академияси Рассомлар уюшмасининг Халқ  амалий-безак санъати секцияси меҳмонларни – ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, ганч ўймакорлиги, кулолчилик санъати усталари кутиб оладилар.

festival_2019_01_004Чингиз Ахмаров ва унинг шогирди Содиқ Рахмоновнинг “Мўйқалам ила ёзилган назм” номли кўргазмаси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида очилади.

Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар зали ва Икуо Хирояма Халқаро маданият карвон-саройининг боғ худудида беш кун давомида – дизайн, графика ва амалий-санъат бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади. Фестивалда бадиий таълим даргоҳларининг талабалари ҳам ўзларининг тасвирий санъат соҳасидаги ютуқларини намойиш қиладилар.

 

 


Маҳорат дарси – Ўз БА академиги, профессор М.Р. Бородина. “Фазо композицияси”.