АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2019” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ

navruz_2019_02_001Наврўз байрами шарқ халқлари орасида бир неча минг йиллардан буён нишонланиб келинмоқда. Наврўз табиатнинг ўзидан келиб чиққан холда, куну -тун тенглашгандан сўнг, кунларнинг узайиши, табиатнинг уйғониш байрамидир. Аёзли қишдан сўнг кўкда қуёшнинг юз кўрсатиши, қирларда майса-гиёҳларнинг ниш уриб чиқиши халқимиз учун ҳақиқий байрамга айланган. Нав – Янги, рўз – кун, яъни Янги кун деб аталиши бежиз эмас. Continue reading “АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2019” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ”

«Наврўз- 2019» Ўзбекистон халқ санъати усталари. Умирбоқий анъаналар

navruz_2019_01_bannerНаврўз байрами арафасида Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистоннинг таниқли халқ амалий санъат усталари – 2019 йил юбилярлари асарларидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Булар сулолавий усталар бўлиб, Ватанимиз халқ амалий санъатига ўзларининг бебаҳо ҳиссаларини қўшган, ўз ҳунарининг моҳир усталаридир. Улар Самарқанд кулолчилиги усталари гуруҳи – Уста Умарқул Жўрақулов (125 йил), унинг ижодий устахонадаги хамкасби –технолог ва педагог Софья Федоровна Ракова (100 йил)- Самарқанд кулолчилик мактаби асосчилари ва уларнинг маҳоратли шогирдлари – яқинда орамиздан кетган Хайдар Батуров ва хозирда ижод қилиб келаётган академик-кулол Худойберди Хақбердиевларнинг 70 йиллиги нишонланади. Continue reading “«Наврўз- 2019» Ўзбекистон халқ санъати усталари. Умирбоқий анъаналар”

«Дунё болалар нигоҳида»

shos_deti_2019_0012019 йил 12 март куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг марказий кўргазмалар залида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг маданияти, тарихи, анъаналари ва табиатига бағишланган «Дунё болалар нигоҳида» мавзуидаги болалар расмлари кўргазмаси очилди.

Кўргазманинг асосий ташкилотчилари – ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, халқ таълими ва мактабгача таълим вазирликлари.   Continue reading “«Дунё болалар нигоҳида»”

«Атиргулу Андалиб» кўргазмаси

solovei_i_roza_2019_001Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Рассомлар уюшмаси Санъатшунослар шўъбасининг ташаббуси билан анъанавий “Баҳор вернисажи” кўргазмаси ўрнига, бу йил “Атиргулу Андалиб” лойиҳаси бўлиб ўтади.  Атиргулу Андалиб – Шарқ санъатида кўплаб учрайдиган шоирона мавзудир. Бу хаёлий ва тасвирий фантазия маҳсулидир. Андалиб – Ижодкорнинг шоирона ва тасвирий мотивларининг мажозий сиймоси ҳисобланади, Атиргул эса уни олам олдида таҳсини ва ердаги тимсоли бўлиб, метафора ва маҳбуби образига қиёсланади. Андалиб гўзал Атиргулни тараннум этади. Continue reading “«Атиргулу Андалиб» кўргазмаси”