Рангтасвирчи рассом Ваҳоб Зияевнинг шахсий кўргазмаси

vakhob_ziyaev_01

Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида 25 апрель куни иқтидорли рангтасвирчи рассом Ваҳоб Зияевнинг шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. У 1937 йил Тошкентда заргар оиласида туғилган. Балки шу боисдир унинг табиатида ота касбининг заҳматли изланиши сезилиб туради. У ҳаётий деталларни, табиий ранг стихиясини, воқеликни ўзининг руҳий ҳолатига мослайди, уларга қалб қўри билан жило беради, ранглар устида узоқ изланади.

Continue reading “Рангтасвирчи рассом Ваҳоб Зияевнинг шахсий кўргазмаси”

Тасвирий ва амалий санъат фестивали

festival_iskusstv_otkritie_2017_012017 йил 18 апрель куни Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилган анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” нинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Мазкур фестивалда Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистоннинг етакчи рассомлари билан бир қаторда Тошкент архитектура- қурилиш институти талабаларининг  портрет жанрида ишлаган рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарлари ва инстоляциялари намойиш этилган. Continue reading “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг энг яхши лойиҳаси бўйича Халқаро ижодий танлов

monument_president_013 апрель Марказий кўргазмалар залида   Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг энг яхши лойиҳаси бўйича Халқаро ижодий кўргазма- танловнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Халқаро ижодий танлов ташкилотчилари Ўзбекистон Бадиий Академияси, Бадиий кўргазмалар Дирекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, ЎзА (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилади. Continue reading “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг энг яхши лойиҳаси бўйича Халқаро ижодий танлов”