Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг энг яхши лойиҳаси бўйича Халқаро ижодий танлов

monument_president_013 апрель Марказий кўргазмалар залида   Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг энг яхши лойиҳаси бўйича Халқаро ижодий кўргазма- танловнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Халқаро ижодий танлов ташкилотчилари Ўзбекистон Бадиий Академияси, Бадиий кўргазмалар Дирекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, ЎзА (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилади.


monument_president_exh_01Халқаро ижодий танловнинг асосий мақсади Тошкент шаҳрида буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Мустақиллигининг асосчиси – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича ишлаб чиқилган энг яхши лойиҳани танлаб олишдир.

Халқаро танловда Ўзбекистон, Украина, Жанубий Корея, Туркманистон, Италия, Австралия ва Германиядан 58 та муаллифлар томошабинларга ўзларининг  68 та лойиҳаларини тақдим этмоқдалар.


monument_president_exh_02Халқаро ижодий танловнинг натижаларини ҳакамлар ҳайъати тақдим этади, ҳакамлар ҳайъати таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган.

Халқаро танлов якунида ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ танлов иштирокчиларини тақдирлаш вақтида  фақат мукофотланган танлов лойиҳаларини эълон қилади.

monument_in-tashkent_to_the_first_president-1Халқаро ижодий танлов ғолиблари танлов натижаларига кўра кўргазманинг ёпилиш маросимига таклиф этилади.

monument_in-tashkent_to_the_first_president-42Халқаро ижодий танлов ўтказилиш шартлари ва қоидалари ҳақидаги тўлиқ маълумотни Сиз  электрон шаклда – www.art-academy.uz   Ўзбекистон Бадиий Академиясининг сайтидан олишингиз мумкин.