Людвига Нестеровичнинг шахсий кўргазмаси

l_nesterovich_2023_-12023 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида очилаётган Людвига Нестеровичнинг шахсий кўргазмаси ўзбек ҳайкалтарошининг 70 йиллигига бағишланади. Санъатшунослар, ҳайкалтарошлик устахонасидаги ҳамкасблари ва санъат  ихлосмандлари Людвига Нестеровичнинг истеъдодининг нақадар юксаклигига бир неча бор амин бўлганлар.

l_nesterovich_2023_-2Ушбу юбилей вернисажида 300 га яқин кичик пластик асарлар, турли хил табиий материаллардан – мармар, ёғоч, оникс, перламутр, қора коралл, агат, яшма, ёқут, хризолитлардан яратилган, шунингдек, сунъий материаллар – шамот, сопол, пластик кабилардан ишланган ижод намуналари намойиш этилмоқда. Ҳайкалтарош ўз ижодида тошларга алоҳида урғу беради. У нафақат оддий материал, балки, фантазиясининг илҳом манбаи бўлган, форма, ранг текстуралари  бениҳоя ҳайратланарли. Истеъдодли ҳайкалтарош қўлида ушбу совуқ минераллар юксак санъат асари даражасига айланади.

l_nesterovich_2023_-3Ҳайкалтарош Людвига Нестерович доимий равишда табиат ҳодисаларини мушоҳада этувчи, кучли дид, ҳазил-мутойиба туйғусига  эга ижодкордир. Бундай ҳис-туйғулар унга шакл ва мазмун жиҳатдан ноёб бўлган ҳайкаллар яратишига кўмакчи бўлади.

l_nesterovich_2023_-4Асарлари мавзуси турли хил – ўсимлик мотивлари, анималистика, супрематик экспериментлар, портретлар, абстракт композициялардир. Буларнинг кўпчилиги нафақат музей экспозицияларини безабгина қолмай, балки шаҳар атроф муҳинини ҳам безашга қодирдир.

Нестерович Людвига Петровна 1953 йил Андижон областининг Асака шаҳрида туғилган. 1970 йилдан 1974 йилгача П.П. Беньков номли Республика рассомлик билим юртининг дастгоҳли ҳайкалтарошлик бўлимида

 

Ф.И.Грищенко қўлида тахсил олган. 1979 йилда А. Островский номли Тошкент театр – рассомлик институтини маҳобатли – декоратив пластика бўлимини В.Ванякин раҳбарлиги остида тамомлаган. 1980 йилдан Республика ва халқаро кўргазмалар қатнашчиси. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.  Тошкентда яшаб ижод қилади.

Асарлари Ўзбекистон музейлари тўпламларида ва чэт элда шахсий коллекцияларда сақланади.