Бегойим Олимжонованинг Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси кунига бағишланган “Обод юртда эркин ижодим” номли шахсий кўргазмаси

b_olimdjonova_2022_-12022 йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 30 йиллигига бағишланган Бегойим Олимжонованинг  “Обод юртда эркин ижодим” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бегойим Олимжонова 2002-йил 15-сентябрда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 2016- йил Шаҳрисабз туманидаги Мусиқа ва санъат мактабини      рангтасвир мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2020-йилда 42-умумий ўрта таълим мактабини тугатган. Шу йили Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Амалий санъат ва дизайн” факультига ўқишга кирган. Ҳозирги кунда “Реклама ва амалий графика” йўналиши 3-босқич талабаси.

b_olimdjonova_2022_-2Бегойим Олимжонова рангтасвир йўналиши бўйича халқаро танлов ва кўргазмаларда фаол иштирок этиб, бир нечта диплом, сертификат ва медаларга сазовор бўлган.

2015-йил Баркамол авлод болалар ижодиёти томонидан ташкил этилган “Ёш қаламкаш” номли танловнинг Республика босқичида 1-ўрин соҳибаси бўлган.

b_olimdjonova_2022_-32018-йилда Россиянинг Москва шаҳрида ўтказилган “ГЕНИАЛЬНЫЕ ДЕТИ”  Халқаро кўрик танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритган.

2018-йилда Австрия Республикасида ўтказилган “World Competition” ҳалқаро кўрик танловда иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади ва эсдалик медали билан тақдирланди.

b_olimdjonova_2022_-42019-йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Қашқадарё Вилояти хокимлиги  Ўзбекистон Республикаси Бадиий Ижодкорлар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими томонидан ўтказилган “Ватан менинг нигоҳимда” мавзусида вилоят кўрик танловида тасвирий санъат йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўрини қўлга киритган.

2019 йилда Чехия Республикасида ўтказилган “Инсон ҳаётида кимёнинг роли”  ҳалқаро кўрик танловда иштирок этиб Мақтов ёрлиғи (Honourable mention) билан тақдирланди ва танлов каталогидан ижодий иши ўрин олди.

2019 йилда  халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Конститутция бахтимиз пойдевори” номли Республика танловида вилоятда 1- ўрин Республикада 3- ўрин соҳибаси бўган.

2020 йилда йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартдаги қарори билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

 

2022 йилда Чехия Республикаси Элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси ҳамкорлигида икки мамлакат ўртасида Дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Чехия Республикасининг Европа Иттифоқи Кенгаши раислиги муносабати билан ташкил этилган “Чехия Ўзбекистон Ёшлар нигоҳида” кўрик танловда иштирок этиб Сертификат билан тақдирланди.

Мазкур кўргазмада Бегойим Олимжонова ўзининг сюжетли эскизлари ва акварелда ишланган 50 га яқин графика асарларини санъат ихлосмадларига намойиш этмоқда.