«Наврўз 2022» Республика кўргазмаси

navruz_2022_banner2022 йил  16 март куни Марказий кўргазмалар залида Наврўз байрамига бағишланган анъанавий кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг турли вилоятлари – Бухоро, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилояти рассомлари тасвирий санъатнинг турли йўналишлари – рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарларини томошабинлар эътиборига тақдим этмоқдалар.

navruz_2022_-1Асарларнинг мавзуси хилма-хил – бу биринчи навбатда баҳор манзаралари, қаердаки, рассомлар янгиланаётган табиатнинг гўзаллигини тараннум этганлар. Ўзбекистон  Бадиий академияси академиклари – Владимир Бурмакин, Янис Салпинкиди, Алишер Мирзо, Файзулла Ахмадалиев, Ғофур Қодировлар ўз услубий йўналишларига содиқ қолган ҳолда, ўзларининг профессионал маҳоратларини юқори сифатларини яна бир бор намойиш этдилар.

navruz_2022_-2Кўргазмада, шунингдек, ижодий изланишда бўлган мамлакатимизнинг ёш рассом вакилларидан – Дилшод Ваҳобов, Рушана Алимова, Маржона Турабекова, Азиз Тешабоевлар санъатнинг турли соҳаларида эришилган ютуқларни трансформация ва таҳлил қилиб яратган асарлари намойиш этилмоқда.

navruz_2022_-3Ушбу кўргазма – ижодкорларнинг табиат гўзаллигида чизиқлар ва рангларнинг ўзаро уйғунлиги мужассам бўлган атроф–муҳит билан қанчалар даражада узвий боғлиқлигини томошабинларга яна бир бор намойиш этиш истагидадир.

navruz_2022_-4Кўргазмага ташриф буюрган мухлислар 80 дан ортиқ муаллифлар томонидан яратилган 250 га яқин ижод намуналаридан баҳра оладилар.