Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигигага бағишланган Республика бадиий кўргазмаси

mustakillik_2017_01Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг XXVI йиллиги арафасида Марказий Кўргазмалар залида мазкур байрамга бағишланган, шунингдек Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ташкил этилганлига 20 йил тўлиши муносабати билан Республика бадиий кўргазмасининг очилиш маъросими бўлиб ўтади. Академия ташкил топишини икки тарихий факт билан боғлаш мумкин – Ўзбекистон Халқ рассомлари 1950 йилларда Ўрол Тансиқбоев ва 1980 йилларда Рахим Ахмедовларнинг СССР Бадиий Академиясининг Хақиқий аъзолигига қабул қилинишлари асос бўлган. Р. Ахмедов раҳбарлиги остида Тошкентда ташкил этилган акдемик устахонада Ўзбекистон Бадиий Академиясининг хозирги академик рассомларинг кўпчилиги тажриба ортиришган – Акмал Икромжонов, Акмал Нур, Йигитали Турсунназаров, Тохир Миржалилов  ва бош. 1997 йилда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ташкил этилиши Мустақил Республикамиз рассомлари учун профессионал маҳорат мактабини ривожлантириш ва келажакда уни мустаҳкамлашга янги омил бўлиб хизмат қилди. Бадиий Академиянинг фаҳрий аъзолигига, Ўзбекистон тасвирий санъати профессионал мактаби шаклланишида асос солган машҳур мўйқалам усталари сайланганлар – Абдулхақ Абдуллаев, Рахим Ахмедов, Неъмат Қўзибоев, Маннон Саидов, Малик Набиев, Жоллыбай Изентаев, Рўзи Чориев, Бахтиёр Бобоев, Николай Шин. Академия аъзолигига машҳур рангтасвир рассомлари, ҳайкалтарошлар, графиклар ва амалий санъат усталари қабул қилиндилар. Continue reading “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигигага бағишланган Республика бадиий кўргазмаси”