Ҳайдарали Усмонов (1960- 2015) шахсий кўргазмаси

kh_usmanov_01

18 ноябрь соат 16:00да Марказий кўргазмалар залида Ҳайдарали Усмоновнинг хотира кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. У ўзининг қисқа умри давомида сермаҳсул ижод қилиб, ўз асарлари билан санъат ихлосмадлари қалбида чуқур из қолдиришга эриша олган ижодкор эди. Ҳ. Усмонов 1960 йил Наманганда туғилган. 1974-1978 йилларда Тошкентдаги Республика махсус мусиқа ва рассомлик  санъати мактабида ўқиган. У ерда чизматасвир, рангтасвир ва композицияни ажойиб рассом Александр Перовдан ўрганган. 1978-1984 йилларда А. Островский номли Театр ва рассомчилик  институтида Раҳим Аҳмедов ва Неъмат Қўзибоев устахоналарида таҳсил олган.

kh_usmanov_04

ТТРИ тамомлагандан сўнг ўзи туғилиб ўсган шаҳрига қайтиб, мустақил ижодий фаолиятини давом эттирган. Рассом натюрморт ва портрет каби жанрларда ишлаган. Бироқ манзара жанрига алоҳида эътиборини қаратган, юртга бўлган муҳаббати,  самимийлиги, ва соф туйғулари ушбу асарларида уйғунлашиб кетган. Ҳайдарали Усмонов ўз маҳорати, тасвирий санъатга бўлган муҳаббатини ўғли Олимхонга мерос қилиб қолдирган, К. Беҳзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлагач, отаси изидан бориб, маиший, портрет ва манзара жанрларида асарлар яратиб келмоқда. Асарлари Республикамизда, Россия, АҚШ, Франция, Швейцария, Италия, Малайзия, Туркия каби мамлакатларнинг кўргазмаларида қатнашган ва шахсий коллекцияларидан ўрин олган.

kh_usmanov_03

Экспозицияда рассомнинг 50 дан ортиқ оилавий архивидан ва Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси фондидан олинган асарлари намойиш этилган.   Кўргазма 2016 йилнинг 11 декабригача давом этади.


kh_usmanov_05

Ҳайдарали Мухаммадиевич Усмонов

1960 й. – Наманганда таваллуд топган.

1974-1978 й.й. – Республика махсус мусиқа ва рассомчилик  санъати мактабида ўқиган.

1990 й. – Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.

1990 й. – Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Наманган бўлими раиси.

1996 й. – Б.Машраб мукофотига сазовар бўлган.

2001 й. – Ўз.Р.Мустақиллигининг 10-йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз кўрик  танлови ғолиби.

kh_usmanov_02

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex