«Бизнинг мерос» туркумидан. «ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма

mastera_iskusstv_uzb_01

Ўзбекистон Республикасининг Конститутция куни арафасида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2016 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади.

mastera_iskusstv_uzb_02

Улар орасида катта авлод вакиллари – Н.Кашина, Д.Милеев, М.Новиков, М.Щировский, 1960-1970 йилларнинг таниқли рассомлари – Н.Банников, Ж.Жданов, В.Нечаев, П.Пантюхин, Т.Пирматов, Л.Салимджанова, Г.Чернухин, Н.Шурыгин, графиклардан – В.Журавлев, А.Лигай,  театр ва кино рассомлари – В.Акудин и В.Добрин, шунингдек яқиндагина орамиздан кетган ҳайкалтарошлар А.Абраев, В.Лунев, Л.Рябцев ва рангтасвирчи А.Юнусовларни асарлари намойиш этилади. Ушбу интернационал Ўзбекистон санъати усталари –юбилярларга хурмат бажо келтириш билан бирга, уларнинг ижодий ютуқларини хозирги авлод рассом вакилларига ва санъат ихлосмандларига, Ўзбекистон санъати тарихидаги қизиқарли давр билан таништириш мақсади ҳам қўйилган. Бу усталарнинг ҳаётлари ва ижодлари миллий маданиятимизга ва тарихимиз, халқ ҳаётига қизиқишлари билан йўғирилган бўлиб, ўз навбатида уларга умуминсонийлик фазилатлари ва қадриятларини асарларида очиб беришларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.  Ушбу мўйқалам усталарининг ҳар бири ифодали ва мутаносиб бўлган ўз услубига эга ёрқин ижодкорлардир.

mastera_iskusstv_uzb_03

Намойиш этилаётган асарларда жанрли ва тарихий рангтасвир, портретлар ва натюрмортлар, асарларга мохирона ишланган плэнер этюдлари ва эскизларда – томошабинлар рассомларнинг ижодий лабараториясига назар соладилар. Экспонатларнинг даврий диапозони ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб то 2000 йилларгача бўлган вақтни ўз ичига олади.

mastera_iskusstv_uzb_04

Ўтган даврнинг руҳи – юксак мақсадларга эришиш ва уларни йўқотиш хавфи умид ва ишончи, узоқ кутилган ижодий  эркинлик ва “гўзаллик оламни қутқаришига” ишонч Ўзбекистон санъатининг барҳаёт солномасидир. Буларнинг барчаси диққат ва эътиборга, ўрганишга, хотирлаш ва қадрлашга лойиқдир.

mastera_iskusstv_uzb_05

Экспозицияда Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг тўплами ва шахсий коллекциялар, рассомларнинг архивларидан олинган 300 га яқин асар жой олган. Кўргазма ўз ишини 2016 йилнинг 11 декабрига қадар давом эттиради.

Санъатшунос  Л.Кодзаева