НЕЪМАТ ҚЎЗИБОЕВ (1929-2004) Шахсий кўргазма «Бизнинг мерос» туркумидан

nig_kuzibaev_01

25 октябр соат 17:00да Марказий кўргазмалар залида «Бизнинг мерос» туркумидан Ўзбекистон Халк рассоми, академик Неъмат Қўзибоевнинг  шахсий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазма экспозициясида Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси ва Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти музейи заҳираларидаги муалиф асарлар, шунингдек оила архивдаги муаллиф асарлари намойиш этилади. Ўзига хос рассом-устозлардан бири бўлмиш Неъмат Қўзибоевнинг номи Ўзбекистон санъатида муносиб ўринни эгаллаган. Continue reading “НЕЪМАТ ҚЎЗИБОЕВ (1929-2004) Шахсий кўргазма «Бизнинг мерос» туркумидан”

«ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ КЎРГАЗМАСИ»

vistavka_sovr_iskusstva_08

7 октябрь 2016 йилда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида замонавий санъат кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик ва хорижлик 50 дан ортиқ рассомлар ўзларининг лойиҳаларини намойиш этадилар.  Замонавий санъат кўргазмаси – contemporary art (актуал санъат) асарларини юқори даражадаги намойиши бўлиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилган. Кўргазма учта экспозицион майдонда, яъни Марказий кўргазмалар зали, Тошкент фотосуратлар уйи ва Икуо Хираяма номли Халқаро маданият карвон-саройида бўлиб ўтади. Экспозицияда ҳар хил бадиий йўналишларни бириктириш асосида яратилган инсталляция, видеоарт, фото-арт, объектлар ва оригинал лойиҳалар сингари замонавий санъатнинг барча турлари ва услублари тақдим этилган. Continue reading “«ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ КЎРГАЗМАСИ»”