ХХXI анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси

khudojnik_priroda_2016_01Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида янги йил арафасида анъанага мувофиқ “Табиат ва рассом” кўргазмаси очилади.  Навбатдаги кўргазма ҳисобга кўра ХХXI си бўлиб, унда бевосита натурадан, табиат қўйнида, Ўзбекистоннинг турли гўзал бурчакларида, чет эл саёҳатларида  ижод қиладиган ўзбек пленэрчи рассомларининг манзара, натюрморт асарлари ўрин олган. Экспозицияда 200 дан ортиқ рангтасвир, графика ва  жанрли лойиҳалар намойиш этилган. Continue reading “ХХXI анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси”

“ТОШКЕНТ ҚУВОЧЛАРИ” – ДУНЁ БОЛАЛАРИ ҚУВОНЧЛАРИ

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_01Янги йил арафасида болажонларимиз учун ҳақиқий шодиёна байрамлари ташкил қилинди. 26 декабрь куни “Тошкент қувочлари” VI Халқаро болалар расмлари Биенналеси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Байрамона безатилган Марказий кўргазмалар залида жажжи рассомлар қўллари билан яратилган асарлар экспозицияси ташриф буюрган ҳар бир тмошабинни бефарқ қолдирмади.
Байрам ташкилотчилари Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия фонди. Continue reading ““ТОШКЕНТ ҚУВОЧЛАРИ” – ДУНЁ БОЛАЛАРИ ҚУВОНЧЛАРИ”

“Тошкент қувончлари” VI- Халқаро болалар расмлари Биенналеси очилди

Тошкентдаги ҳашаматли Марказий кўргазмалар залида “Тошкент қувончлари”  VI-Халқаро болалар расмлари Биенналеси очилди. Беш кун давомида болажонларимиз учун ҳақиқий маданий байрам шодиёналари тақдим этилади. Кўргазмада 3 мингга яқин болалар расмлари намойиш этилмоқда. Бу ерга ташриф буюрган ҳар бир томошабин албатта жажжи рассомларнинг қувончлари, уларнинг ҳис-туйғулари ва ички дунёқарашларини ўзи билан олиб кетади.

detskaya_biennale_2016_01

Байрам тантаналарида республикамиз идора ва ташкилотлари раҳбарлари, хорижий дипломатик ваколатхоналари ходимлари, таниқли санъат намоёндалари, мактаб, коллеж, лицей ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Continue reading ““Тошкент қувончлари” VI- Халқаро болалар расмлари Биенналеси очилди”