Ҳайдарали Усмонов (1960- 2015) шахсий кўргазмаси

kh_usmanov_01

18 ноябрь соат 16:00да Марказий кўргазмалар залида Ҳайдарали Усмоновнинг хотира кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. У ўзининг қисқа умри давомида сермаҳсул ижод қилиб, ўз асарлари билан санъат ихлосмадлари қалбида чуқур из қолдиришга эриша олган ижодкор эди. Ҳ. Усмонов 1960 йил Наманганда туғилган. 1974-1978 йилларда Тошкентдаги Республика махсус мусиқа ва рассомлик  санъати мактабида ўқиган. У ерда чизматасвир, рангтасвир ва композицияни ажойиб рассом Александр Перовдан ўрганган. 1978-1984 йилларда А. Островский номли Театр ва рассомчилик  институтида Раҳим Аҳмедов ва Неъмат Қўзибоев устахоналарида таҳсил олган. Continue reading “Ҳайдарали Усмонов (1960- 2015) шахсий кўргазмаси”

«Бизнинг мерос» туркумидан. «ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма

mastera_iskusstv_uzb_01

Ўзбекистон Республикасининг Конститутция куни арафасида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2016 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади. Continue reading “«Бизнинг мерос» туркумидан. «ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма”