Муҳаммаджон Тожимирзаевнинг шахсий кўргазмаси

tadjimirzaev_mukhammadjon_02Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида 27 январь куни Наманганлик иқтидорли рангтасвирчи рассом Муҳаммаджон Тожимирзаевнинг шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. 6 йил аввал 2011 йилда ўтказилган Тошкентдаги илк кўргазмасидан сўнг, унинг асарлари Москва, Брюссел ва Рига шаҳарларининг халқаро кўргазмаларида иштирок этди.

tadjimirzaev_mukhammadjon_01Ўзбекистоннинг  маданий ҳаёти марказидан узоқда яшашига қарамасдан рассом ҳеч кимга тақлид қилмасдан ўз йўлини топишга эриша олган. Ўзига хос дунё қараши, мавзулари халқ анъаналари, турмуш тарзи ва фалсафасидан олгинганлиги билан томошабинлар қалбидан жой эгаллаган. М.Тожимирзаев алоҳида ижодий йўналишига эга бўлган рассомлардан.

Унинг ижодий пойдевори асоси Тошкент театр ва рассомлик институтида ўқитувчилари В.И.Жмакин, А.Р.Мазитов ва Р. Ризамухаммедовларда шаклланган.

tadjimirzaev_mukhammadjon_03М.Тожимирзаев асарларига декоративлик, лўндалик ва образларнинг чизиқлардан тузилганлиги  хосдир. Рассом композицияларини изоҳли рамзлар билан ифодаламайди, балки унинг учун мавзуни ҳис- туйғу орқали етказиб бериш муҳим ҳисобланади. 

Мазкур вернисаж рассомнинг Тошкентдаги учинчи кўргазмаси бўлиб,  томошабинлар учун чексиз илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиш билан бирга, ранг ва шакл эстетикаси, шарқона услуби эътиборни жалб қилади.