Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазма

rikc_2017_01Ўзбекистонда 130 дан ортик миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб келмоқдалар. 1992 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Республика Байналмилал маданият маркази миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини кўшиб келмоқда. Ўзбекистонда 140 га яқин этник маданият марказларини ўзида бир оилага жамлаган ушбу марказ барча миллатларнинг маданияти ва урф-одатларига эҳтиром кўрсатиб, тараққий этишлари учун бирдек шарт-шароитлар яратиб қелмоқда.

rikc_2017_02Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида 23 январь куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” деб номланган тасвирий, фото ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий Академияси, Республика байналмилал маданият маркази, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Тошкент Фотосуратлар уйи ва миллий маданий марказлар томонидан ташкил этилган мазкур кўргазма ватанимиздаги миллий ва маданий  ранг-барангликни, маънавият ва гўзаллик оламини очиб беради.

rikc_2017_03Кўргазмада намойиш этилган турли миллатга мансуб санъаткорларнинг асарлари Ўзбекистон мустақиллиги ижод аҳли учун кенг имкониятлар эшигини очганидан дарак беради. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси миллати ва эътиқодидан катъий назар, барча соҳаларда ютуқ ва муваффақиятларга эришиб келмоқда. Санъат соҳасида бу ютуқлар яққол кўзга ташланади.

rikc_2017_04Ҳужжатли вернисаж қисмида таниқли фоторассомларнинг асарлари намойишга қўйилган. Уларда турли миллат вакилларининг юртимиздаги тўлақонли ҳаёти, аҳил- иноқлиги ҳақида, миллий маданият марказлари фаолияти хусусида ҳикоя қилинади.

rikc_2017_05Кўргазманинг очилиш маросимида Бош Вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Хотин-кизлар Қўмитаси раиси Т.К.Нарбаева, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, Тошкентда фаолият олиб бораётган дипломатик корпус вакиллари, мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар раҳбарлари ва пойтахтимизнинг кенг жамоатчилиги иштироқ этди.

rikc_2017_06Очилиш маросими доирасида Қорақалпоғистан Республикаси ва барча вилоятларда ўтказилган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” VI Республика дўстлик ва маданият фестивалининг якуний босқичи ва 24 номинация бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

rikc_2017_07

Тадбир иштирокчилари ва фестиваль ғолиблари сўзга чиқиб, мамлакатимизда истеъдод соҳиблари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини, санъат байрами ва кўргазманинг очилиши маданий ҳаётимизда ёрқин воқеа бўлиб қолажагини такидладилар.

rikc_2017_08rikc_2017_09

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex