ХХXI анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси

khudojnik_priroda_2016_01Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида янги йил арафасида анъанага мувофиқ “Табиат ва рассом” кўргазмаси очилади.  Навбатдаги кўргазма ҳисобга кўра ХХXI си бўлиб, унда бевосита натурадан, табиат қўйнида, Ўзбекистоннинг турли гўзал бурчакларида, чет эл саёҳатларида  ижод қиладиган ўзбек пленэрчи рассомларининг манзара, натюрморт асарлари ўрин олган. Экспозицияда 200 дан ортиқ рангтасвир, графика ва  жанрли лойиҳалар намойиш этилган.

khudojnik_priroda_2016_02Мазкур оқимнинг бошида турган, тан олинган рассом–пленэрчилар Я.Салпикиди, А.Мирсагатов, В.Енин, И.Шин, Х. Мирзахмедов, М.Тошмуродов, В.Трошина ва бошқа бир қатор манзара жанри усталари билан бир қаторда турли рассомлар авлоди, шунингдек ёш рассомлар ҳам мурожаат қилишмоқда.

khudojnik_priroda_2016_03Кўргазма доирасида Тошкент Архитектура – қурилиш институтининг Ландшафт ва интерьер дизайни кафедраси талабалари, шунингдек ЎзБА ижодкорлар уюшмасининг дизайн шўъбаси аъзолари –  инсталляция, графика ва  бошқа ўзига ҳос ўз ғояларни ичига олган  “Ижод конструкцияси” деб номланган лойиҳаларни томошабинлар ҳукмига ҳавола этмоқдалар.

khudojnik_priroda_2016_04Шу билан бирга вернисажга ташриф буюрувчилар ўзбек фотографларининг гўзал диёримиз бўйлаб қилган саёҳатларида олган фотосуратларини ҳам кўришлари мумкин.

Тақдим этилган асарларнинг аксариятида баъзи муаллифлар  томонидан табиат мотиви ўзининг асл тимсолича акс эттирган бўлса, баъзи ижодкорлар ижодида фантазияларидан келиб чиққан ҳолда декоратив характерга эга композицияларга айлантирилган. Лекин ҳаммасида ҳам табиат ижодий фикрнинг дастлабки манбаси, асоси ҳисобланади.

khudojnik_priroda_2016_05Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида шунингдек, 2016 йилда Ўзбекистон Бадиий Академия фаолиятини ёритган энг яхши журналистлар тақдирланди.

Кўргазма ўз фаолиятини 2017 йилнинг 15 январига қадар давом эттиради.

 

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex