АНЪАНАВИЙ  “НАВРЎЗ – 2017” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ

navruz_2017_00Наврўз байрами шарқ халқлари орасида бир неча минг йиллардан буён нишонланиб келинмоқда. Наврўз табиатнинг ўзидан келиб чиққан холда, куну -тун тенглашгандан сўнг, кунларнинг узайиши, табиатнинг уйғониш байрамидир. Аёзли қишдан сўнг кўкда қуёшнинг юз кўрсатиши, қирларда майса-гиёҳларнинг ниш уриб чиқиши халқимиз учун ҳақиқий байрамга айланган. Нав – Янги, рўз – кун, яъни Янги кун деб аталиши бежиз эмас.

Бу байрам, аввало, табиатнинг жонланиши, янгиланиши, Янги йил билан юртимизга гўзал баҳор фасли кириб келиб, ўзининг яшил сепини ёйиши билан бошланади. Continue reading “АНЪАНАВИЙ  “НАВРЎЗ – 2017” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ”

Баҳор вернисажи

veseniy_vernisaj_2016_01Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор…

Зулфия

Орзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасдир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади. Continue reading “Баҳор вернисажи”

Шоир Эркин Вохидов ҳайкали

erkin_vakhidov_02Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида ўзбек шоири ва драматурги жамоат ва давлат арбоби ЭРКИН ВОХИДОВНИНГ ҳайкали лойиҳаси бўйича танлов ўтказилмоқда. Continue reading “Шоир Эркин Вохидов ҳайкали”

Муҳаммаджон Тожимирзаевнинг шахсий кўргазмаси

tadjimirzaev_mukhammadjon_02Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида 27 январь куни Наманганлик иқтидорли рангтасвирчи рассом Муҳаммаджон Тожимирзаевнинг шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. 6 йил аввал 2011 йилда ўтказилган Тошкентдаги илк кўргазмасидан сўнг, унинг асарлари Москва, Брюссел ва Рига шаҳарларининг халқаро кўргазмаларида иштирок этди. Continue reading “Муҳаммаджон Тожимирзаевнинг шахсий кўргазмаси”

Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазма

rikc_2017_01Ўзбекистонда 130 дан ортик миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб келмоқдалар. 1992 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Республика Байналмилал маданият маркази миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини кўшиб келмоқда. Ўзбекистонда 140 га яқин этник маданият марказларини ўзида бир оилага жамлаган ушбу марказ барча миллатларнинг маданияти ва урф-одатларига эҳтиром кўрсатиб, тараққий этишлари учун бирдек шарт-шароитлар яратиб қелмоқда. Continue reading “Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазма”

ХХXI анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси

khudojnik_priroda_2016_01Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида янги йил арафасида анъанага мувофиқ “Табиат ва рассом” кўргазмаси очилади.  Навбатдаги кўргазма ҳисобга кўра ХХXI си бўлиб, унда бевосита натурадан, табиат қўйнида, Ўзбекистоннинг турли гўзал бурчакларида, чет эл саёҳатларида  ижод қиладиган ўзбек пленэрчи рассомларининг манзара, натюрморт асарлари ўрин олган. Экспозицияда 200 дан ортиқ рангтасвир, графика ва  жанрли лойиҳалар намойиш этилган. Continue reading “ХХXI анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси”