“Бизнинг мерос” Ўзбекистон санъати усталари График рассомлар – 2023 йил юбилярлари

nasledie_graphika_2023_-1Ёз фаслининг қизғин палласида – 9 август куни анъанага кўра Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар дирекцияси коллекциясидан олинган, Ўзбекистон санъат усталари асарларининг ретроспектив кўргазмаси очилади. “Бизнинг мерос” туркумидаги ушбу лойиҳа Ўзбекистон графика усталари – 2023 йил юбилярларига бағишланган. Булар учта таниқли рассом – бу йил 95 ёшга тўлган ажойиб график, Арнольд Павлович Ган, шунингдек, бу йил 100 ёшга тўлган икки ажойиб рассом – Борис Васильевич Котлов ва Анатолий Кузьмич Ошейко. Албатта, янада кўплаб юбилярлар рассомларимиз бор – биз эса ушбу кўргазмада асарлари Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондида сақланиб келаётган ва шахсий коллекциялардан олинган юбилейлари нишонланаётган рассомлар асарларининг кичик бир қисмини тақдим этмоқдамиз. Continue reading ““Бизнинг мерос” Ўзбекистон санъати усталари График рассомлар – 2023 йил юбилярлари”