“Бизнинг мерос. Ўзбекистон санъат усталари” туркумидан Пак Николай Семёновичнинг (1922-2008) шахсий кўргазмаси

n_pak_2022_-12022 йил 15 июль куни “Бизнинг мерос. Ўзбекистон санъат усталари” туркумидан  Пак Николай Семёновичнинг 100 йиллигига бағишланган шахсий кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.  Асарлар Бадиий кўргазмалар дирекцияси фонд тўпламидан ва рассомнинг ўғли Юрий Пакнинг шахсий коллекциясидан тақдим этилди.

n_pak_2022_-3Пакнинг мўйқаламда яратган портретлари худдики марваридга чизилганга ўхшайди. Ижодкор қаҳрамонларининг психологизмида нозиклик ва нафислик мужассамдир.  Инсонга нисбатан ҳурмат, ички руҳий дунёни англаш сирлари Пак портретларига хосдир.

n_pak_2022_-2Буюк рассомларнинг тақдири оддий бўлмайди. Ҳаётнинг барча машаққатлари ва мураккабликларини англаш рассомни – Инсон ва Табиатга муқаррар фалсафий қарашга олиб боради. Узоқ Шарқдан корейсларнинг оммавий депортация қилиниши ва булар орасида Пак оиласи ҳам минглаб километр узоқликдаги, Астрахан шаҳри яқинидаги қишлоққа кўчирилган. У Пенза шаҳрида санъат мактаби борлигини тасодифан билиб ва қайтишга пули бўлмасада, у ерга боради. Тақдир тақозоси билан, олис чекка қишлоқлик корейс боласи Репин мактабининг талабаси ва давомчисига айланди.

n_pak_2022_-4Улуғ Ватан уруши кечаётган бир даврда Сталин режими корейс ва немисларни Волга бўйидан Ўрта Осиёга қувғин қилди.

Самарқанддаги рассомлик билим юртининг ўша йиллардаги раҳбари П.П.Беньков Петербург мактабининг рангтасвирчи рассоми – Ўзбекистондаги истеъдодли рассомларнинг бир неча авлодини тарбиялаб, ижод оламига кириб келишларига сабабчи бўлган.

n_pak_2022_-5Латвия Бадиий академиясидаги ўқув йиллари Николай Пак ижодида сезиларли из қолдирди. Унинг ҳар бир асарида ўзига хослик, шарқий манбалар яққол сезилиб турсада, лекин Европа рангтасвирининг кўп асрлик маданияти унинг эътиборга лойиқ асарларида албатта мавжуд.

n_pak_2022_-8Николай Семёновичнинг ўқитувчилик фаолиятини Ўрта Осиё маданий ҳаётига қўшган улкан ҳиссаси деб алоҳида таъкидлаш ўтиш керак. У умринг ўттиз йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонлик юзлаб йигит-қизларни ижодий ҳаётга тайёрлади, уларга чизматасвир ва рангтасвир асосларини ўргатди, энг муҳими эса, бадиий жараён фалсафаси ҳақида чуқур тушунчалар берди.

 

*Николай Пак буклети учун мақолани Granart галереяси директори Демасова Наталя тайёрлаган.

n_pak_2022_-photo

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚИСҚАЧА БИОГРАФИЯ

Пак Николай Семенович (04.05.1922-2008)

Рангтасвирчи рассом. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими, Сеул рассомлар ва ҳайкалтарошлар уюшмасининг фахрий аъзоси (2001)

1922 йилда Узоқ Шарқ ўлкасининг Спасск шаҳрида туғилган

1939-1941 йилларда Пенза санъат мактабида таҳсил олган

1945 йилда Самарқанд рассомлик бадиий билим юртини тамомлаган

1945 йилда Латвия Бадиий академиясига ўқишга кирди

1960 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган

1954 йилдан бери – Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоси

1982 йил – Ўзбекистон ССР Бадиий ижодкорлар уюшмаси бошқаруви котиби

1960 йилдан А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтида дарс берган

1981 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони берилган

1989 йилдан Тошкентдаги А.Н.Островский номидаги Театр ва рассомлик институти рангтасвир кафедраси профессори бўлган

Республика, Бутуниттифоқ ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси

Рассомнинг ҳозирга қадар асарлари дунёнинг кўплаб мамлакатлари музей коллекцияларида, Ўзбекистон Давлат санъат музейида, Третьяков Давлат галереясида, “Гекотто” галереясида, Лондон Миллий музейида, Москвадаги Шарқ халқлари санъати давлат музейларида сақланиб келинмоқда.