«Бизнинг мерос» туркумидан « ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар дирекцияси тўпламидан 2022 йил юбилярлар рассомларнинг ретроспектив кўргазмаси

nashe_nasledie_banner_202222 июль Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар дирекцияси тўпламида сақланаётган асарлардан ташкил топган “Ўзбекистон санъати усталари” ретроспектив кўргазмасининг навбатдаги бўлимини очилиш маросими бўлиб ўтди.

nashe_nasledie_2022-1Экспозициянинг ушбу бўлими, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика, театр ва кино рассомларига – яъни 2022 йилнинг юбилярларига бағишланади. Уларнинг орасида бу йил 90 йиллиги нишонланаётган: Ўзбекистон Халқ рассоми  Эмануэль Калонтаров (1932-1984), рангтасвирчилар Юрий Зорькин (1932-2015) ва Юрий Талдыкин (1932-2002).

nashe_nasledie_2022-2Ушбу санъат усталарига ҳурмат бажо келтириш билан бирга, уларнинг ижодий ютуқларини ҳозирги авлод рассомларига ва санъат ихлосмандларига намойиш этиб, Ўзбекистон санъати тарихидаги қизиқарли давр билан таништириш мақсади ҳам қўйилган. Бу усталарнинг ҳаётлари ва ижодлари миллий маданиятимизга ва тарихимиз, халқ ҳаётига қизиқишлари билан йўғирилган бўлиб, ўз навбатида уларга умуминсонийлик фазилатлари ва қадриятларини асарларида очиб беришларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу мўйқалам усталарининг ҳар бири образли ва мутаносиб бўлган ўз услубига эга ёрқин ижодкор эдилар.

nashe_nasledie_2022-3Намойиш этилаётган асарларда жанрли рангтасвир, портретлар, манзара ва натюрмортлар, кинокартиналар ва театр постановкалари учун эскизларда – томошабинлар рассомларнинг ижодий лабараториясига назар соладилар.

Экспозициядан Бадиий кўргазмалар дирекцияси тўпламидан олинган 100 га яқин асарлар жой олган.

 

 

Кўргазма ўз фаолиятини 2022 йилнинг 10 августига қадар давом эттиради.

Санъатшунос  Л.Кодзаева