Улуғ Ватан уруши бошланганлигига бағишланган бадиий кўргазма 22 июнь 1941 йил «Хотирлашни васият қилганлар»

22_1941_rossia_2022-11941 йил 22 июнь – Улуғ Ватан уруши бошланган кун бўлиб,  тарихимиздаги энг мусибатли саналардан бири ҳисобланади. Бу кун бизга фронтда вафот этган, фашистик асирликда қийноққа солинган, очлик ва мислсиз азоб-уқубатлардан вафот этганларнинг барчасини ёдга солади.

22_1941_rossia_2022-2Ўзбекистонда истиқомат қилган олти миллион инсондан 1,5 миллиони фронтга кетган. Ўз уйларига, оилаларига 420 минг ўзбекистонлик қайтиб келмаган, 640 мингтаси ярадор бўлганлар. Ўзбекистон бутун Совет Иттифоқидан бир ярим миллион инсонга бошпана бериб, минглаб ярадорларни ҳаётини сақлаб қолган.

22_1941_rossia_2022-3Улуғ Ватан уруши бошланганининг 81 йиллиги арафасида Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар дирекциясининг фонд тўпламидан олинган Улуғ Ватан урушида иштирок этган ўзбек рассомларининг асарлари кўргазмаси очилади.

22_1941_rossia_2022-4Уруш йилларида республиканинг бадиий ҳаёти уруш оқибатида юзага келган қийинчиликларга қарамасдан, Ўзбекистоннинг кўплаб иқтидорли санъат усталари, рассомлари фронтга чақирилган ёки кўнгиллилар сафида кетган бўлсаларда фаол ва шиддаткор бўлдилар. Бадиий жараёнлар асосан Тошкент ва Самарқандда ривожланди. 1941-1943 йиллар Самарқанд Совет Иттифоқининг йирик бадиий ва илмий-тадқиқот марказларидан бирига айланди. Бу ерда Бутунроссия Бадиий академияси, В.И.Суриков номидаги Москва рассомлик институти, машҳур рассом ва санъатшунослар мамлакатнинг йирик марказларидан бу ерга эвакуация қилинганлар. Урушнинг машаққатли йиллари бўлишига қарамай, талабалар бу ерда академик тайёргарликни ўтиб, асарлар яратдилар ва келажакда машҳур санъат усталари бўлиб етишиб чиқдилар.

Фронтдан келаётган хабарлар таъсирида рассомлар ўз юртини баҳоли қудрат ҳимоя қилишга ҳиссасини қўшиш мақсадида, антифашизм мавзуси билан йўғрилган асарлар яратиб, кўргазмалар ташкил қилдилар. Ушбу кўргазмаларда Ўрол Тансиқбоев, П.Беньков, З.Ковалевская, В.Уфимцев, Л.Абдуллаев, А.Волков, О.Татевосян, А.Абдуллаев, Б.Жуков, В.Рождественский, Н.Кашина, М.Аринин, М.Набиев, Н.Карахан,  И.Ужинский, К.Чепраков ва бошқа кўплаб ижодкорлар фаол иштирок этдилар ва москвалик, ленинградлик ва ўзбек рассомларининг ҳамкорликдаги кўргазмалари ташкил этила бошлади. Машҳур санъат усталари билан бўлган чамбарчас алоқалардан ўзбек усталарининг тажрибалари ортиб, маҳорат мактаби мустаҳкамланиб борди. “Барчаси фронт учун–барчаси ғалаба учун” – асосий мавзулардан бирига айланди.

 

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида улуғ Ватан уруши бошланиши арафасида очилаётган ушбу кўргазмада Ўзбекистоннинг уруш давридаги ўзига хос миссиясини намойиш етувчи                30 дан зиёд экспонатлар намойиш этилмоқда. Булар уруш ва урушдан кейинги давр рассомлари томонидан яратилган Бадиий кўргазмалар дирекцияси фонди тўпламидан олинган рангтасвир  ва графика асарларидир. Улар орасида фронтовик рассомлар: Совет Иттифоқи қаҳрамони Самиғ Абдуллаев, Виктор Евенко, Виталий Жданов, Александр Лунёв, Василий Лысов, Рафаэл Матевосян ва Владимир Петров – Сталинград жангларида қатнашган, Анатолий Стимбан, Георгий Ткачев, Ҳикмат Рахмонов, Илья Рубин, Рўзи Чориев ва бошқа машҳур мўйқалам усталари эса ўз асарларида  уруш йиллари воқеалари, қаҳрамонларини акс эттирганлар.

Кўргазма ташкилотчилари Ўзбекистоннинг янги авлод вакилларини уруш даври реал воқеликлари билан таништирган ҳолда, уруш қийинчиликларини ўз елкаларида мардонавор кўтарган, фашизм устидан қозонилган ғалаба ва инсонлар озодлиги ва Она юрт тинчлиги учун жон фидо қилган ўзбек ҳарбийлари ва меҳнаткашлари Хотирасига ҳурмат бажо келтиради.

Кўргазманинг расмий очилиш маросими 2022 йил 21 июнь соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Кириш бепул.

Кўргазма 26 июнгача давом етади.