«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ»

vozvrashenie_mira_2020_posterБадиий Кўргазмалар Дирекцияси

Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви

Ўзбекистон Республикаси кинофотофоноҳужжатлар марказий Давлат архиви

Ҳамкор ташкилот: BONUM FACTUM GALLERY, ARTSTORY  GALLERY, MARDJANI  FOUNDATION


Хотира ва қадрлаш куни ва 19411945 йиллар Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалабасининг 75 йиллигига бағишланган Республика Ретроспектив бадиий ҳужжатли кўргазмаси. Май 2020й

2020 йил 9 май куни бутун дунёда Икккинчи жаҳон уруши устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланади. Ўзбекистон аҳли учун ҳам бу ажойиб санадир. Республикамиз Мустақилликка эришгач Хотира ва қадрлаш куни муҳим тарихий кунга айланди, урушнинг оғир юкини ўз зиммаларига олган инсонларнинг хотирасини  абадийлаштиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Ушбу санани нишонлаётиб, 1945 йилда дунёни фашизмдан озод қилган, озодлик ва мустақиллик учун курашган барча миллат аскарларининг жанговар руҳи, мислсиз жасорати ва қаҳрамонлигини ёдга оламиз.

Ғалабани фашист босқинчилари билан елкама-елка курашган ва фронт ортида меҳнат қилиб, бор кучини сарф қилган Совет Иттифоқининг барча халқларини энг яхши ўғил ва қизлари қўлга киритдилар. Бунда Ўзбекистон халқи ҳам катта ҳисса қўшган.

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон фронт ортида ҳам фаолият олиб борган, у ерда СССРнинг ишғол қилинан шаҳарлари ва вилоятларидан минглаб қочқинлар бошпана топдилар, у ерда ярадорлар учун касалхоналар ва фронтга жўнаб кетаётган харбий хизматчилар учун ўқув марказлари, етим- болалар учун болалар уйлари очилди шунингдек ҳужумга учраган кўплаб минтақаларнинг маданий ва бадиий муассасалари, завод ва фабрикалари эвакуация қилинди.  Ўзбекистонда 15 та бўлинма ва бригадалар ташкил этилиб, ходимлар билан таъминланди. Тошкентда жойлашган ҳарбий мактаблар фронт учун бир неча минг қўмондон ва сиёсий ишчиларни тайёрладилар. Уруш арафасида Ўзбекистонда яшаган 6,5 миллион аҳолининг 1,5 миллиони фронтга кетган. 420 минг ўзбекистонлик уйига қайтмади, 640 минг киши жароҳат олди.

photo_2020_001Уруш йилларида 120 минг ўзбекистонлик орден ва медаллар билан тақдирланган. Ўзбекистонлик 280та уруш қатнашчиларига  Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди, 82 нафар аскар Шон-шараф ордени эгаларига айландилар.

Ҳарбий вазият фронт орти жараёнларини кучайтириш учун фавқулодда чораларни талаб қилди. Урушларнинг дастлабки кунлариданоқ республика фронтни иқтисодий қўллаб -қувватлашда етакчи ўриларни эгаллади. Жуда қисқа вақт ичида Ўзбекистон мудофаа саноатининг марказларидан бирига айланди. Ишлаб чиқаришни қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқаришга йўналтиришдан ташқари, бу ерга “Ленинград тўқимачилик дастгоҳлари заводи”, “Ростсельмаш”, “Қизил Аксай”, “Сталинград кимё комбинати”, “Подъёмник”, “Электростанок” каби юздан ортиқ саноат корхоналари эвакуация қилинди.

Урушнинг энг оғир шароитида ҳам тинч аҳолини мисли кўрилмаган даражада кўчириш жараёни бўлиб ўтди. Бу миқёсда унга тенг келадигани йўқ. Ўзбекистонга 1,5 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилиниб,  очликдан ва ўлимдан сақлаб қолинди. Улар орасида – Ленинград, Белорусия, Польша ва Украинадан қамал қилинган 300 000 яқин етим болалар бор эди. Уруш йилларида ўзбек халқи  ўзининг яратувчанлик энг яхши фазилатларини намоён этди.  Ушбу замин юзминглаб одамлар учун иккинчи уйига айланди.
Уруш туфайли юзага келган қийинчиликларга қарамай ушбу йилларида республиканинг бадиий ҳаёти қизғин давом этди, Ўзбекистоннинг кўплаб истеъдодли санъат усталари ва рассомлари фронтга чақирилган ёки кўнгилли равишда хизмат қилганига қарамай ижод билан фаол шуғулланганлар. Бу асосан Тошкент ва Самарқандда яққол намоён бўлган. 1941-1943 йилларда Самарқанд Совет иттифоқининг энг йирик санъат ва илмий -тадқиқот марказларидан бирига айланди. Бу ерда Бутун Россия бадиий Академияси, В.И.Суриков номли Москва рассомлик институти, Киев ва Харьков санъат институтлари бор эди, таниқли рассомлар ва санъатшуносларнинг кўпчилиги мамлакатнинг йирик марказларидан эвакуация қилинди. Уруш йилларининг оғир шароитларида талабалар академик тайёргарликдан ўтиб, асарлар яратдилар, кейинчалик эса улардан машҳур санъат арбоблари етишиб чиқди.

 

Фронтдан келаётган хабарлардан таъсирланган рассомлар мамлакат мудофаасига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида, антифашистик мавзуларда  асарлар яратганлар, кўргазмалар ташкил этилган. 4 йил давом этган уруш даврида, касалхоналар, корхоналар, клублар ва харбий қисмларда ўтказилан кўргазмаларни ҳисобга олмаганда, фақат Тошкентнинг ўзида 25 та бадиий кўргазма очилган. Ушбу кўргазмаларда Ўрол Тансиқбоев, П.Беньков, З.Ковалевская, В.Уфимцев, Л.Абдуллаев, А.Волков, О.Татевосян, А.Абдуллаев, Б.Жуков, В.Рождественский, Н.Кашина, М.Аринин, М.Набиев, Н.Карахан,  И.Ужинский, К.Чепраков ва бошқалар фаол иштирок этганлар, шунингдек москвалик, ленинградлик, киевлик ва ўзбек рассомлари билан биргаликда кўргазмалар ўтказганлар. Таниқли санъат усталари билан яқин ҳамкорликда тажриба орттирдилар ва ўзбек усталарининг маҳорат мактаби мустаҳкамланди. “Ҳаммаси фронт учун- ҳаммаси ғалаба учун!” мавзуси етакчилик қилди.

Бадиий кўргазмалар Дирекцияси Иккинчи жаҳон уруши устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган  туркум нашрларини бошлайди. Лойиҳада Республиканинг музей тўпламлари ва архивлари, уруш қатнашчилари,  фаҳрийлари ва уларнинг оила аъзоларини шахсий архивларида сақланаётган ҳужжатли материаллари орқали иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўзбекистоннинг муҳим ўрнини акс эттирувчи экспонатлар тақдим этилган. Бу уруш ва урушдан кейинги давр рассомлари томонидан яратилган Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси фондида сақланаётган рангтасвир, графика, плакат ва ҳайкалтарошлик асарлари. Улар орасида уруш қатнашчиларининг асарлари ҳам бор: рассомлар Совет иттифоқи Қаҳрамони  Самиғ Абдуллаев, Виктор Горяинов, Виктор Евенко,   Михаил Есин, Зокир Иноғомов, Иван Кочетов – Берлин қамали қатнашчиси, Василий Лысов, Рафаэля Матевосян, Владимир Петров – Сталинград жангида қатнашган, Александр Стимбан, Ростислав Сучков, Георгий Ткачев, Ҳикмат Рахмонов, Илья Рубин, Йигитали Турсунназаров, Марат Садыков, Анвар Мамаджанов ва бошқа машҳур усталар, уларнинг асарларида уруш йилларининг воқеалари ва қаҳрамонлари акс этган.

Ўзбекистоннинг ёш авлод вакилларини, уруш даврининг ҳақиқий воқеийликлари билан таништриш ва шу билан бирга ташкилотчилар урушнинг энг даҳшатли кунларини бошдан кечирган, фашизм устидан ғалаба қозонган ва инсонларни озодлиги учун қийинчиликларга мардонавор матонат кўрсатган,  қаҳрамон ўзбек жангчилари ва фронт ортидаги меҳнаткашларни хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ушбу урушда омон қолган ва ғолиб чиққан фаҳрийлар сизларга чуқур таъзимдамиз. Жангларда шаҳид кетганлар хотирамизда абадий қолажаксиз.

Сизнинг қаҳрамонона йўлингиз – фидокорлигингиз бурчга садоқатингиз ватанга бўлган муҳаббатингизнинг  яққол далилидир.

Ташкилотчилар барчага музей ходимлари, рассомлар ва коллекционерларга нашни таёрлаш учун тақдим этган материаллар учун       самиймий миннатдорчилик билдирадилар.


vozvrashenie_mira_2020_paints_-4Abdullayev L.  Rus qishi. 1941 yil. 1985. M.m.   (BKD)

Абдуллаев Л.  Русская зима.1941год.  1985. Х.м. (ДХВ)

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-5

Abdurahmonov G. Vatan himoyasiga. 1975.  M.m.  (BKD)

Абдурахманов Г. На защиту Родины.  1975. Х.м. (ДХВ)

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-7Baxromov I. 1941 yil qishi. 1975. M.m.  (BKD)

Бахрамов И. Зима 1941 года. 1975. Х.м. (ДХВ)

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-8Yevenko V. Parashyut desanti. 1995. M.m.  (BKD)

Евенко В. Парашютный десант.  1995. Х.м. (ДХВ)

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-9Kashina N. Uydan maktub. M.m. (BKD)

Кашина Н. Письмо из дома.  Х.м. (ДХВ)

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-10Litvinov D. Razvedkachi. 1987. M.m.   (BKD)

Литвинов Д. Разведчики.  1987. Х.м. (ДХВ)

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-11Lunyov A. Lola qizg’aldoqlar… yerning qayg’uli xotirasi 1984. M.m.  (BKD)

Лунёв А.  Маки…маки.. скорбная  память  земли. 1984.  Х.м. (ДХВ)

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-3Pantyuxin P. Urush haqida xotiralar. 1975.  M.m. (BKD)

Пантюхин П. Воспоминание о войне.  1975.  Х.м.  (ДХВ)

 

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-12Perov A. 1943 yil. 1987. M.m. (BKD)

Перов А. Год 1943. 1987.  Х.м. (ДХВ)

 

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-14Pirmatov T.  1941yil “Ayanchli yillar” triptixidan 1985. M.m. (BKD)

Пирматов Т.  Из триптиха «Тревожные годы» 1941год. 1985.  Х.м. (ДХВ)

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-13Pirmatov T.  1941yil “Ayanchli yillar” triptixidan. 1985. M.m. (BKD)

Пирматов Т. Из триптиха «Тревожные годы» 1941год. 1985. Х.м. (ДХВ)

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-15Raxmetov S. “Mashaqqatli yillar”. Triptix. 1985. M.m. (BKD)

Рахметов С.  Триптих. «Годы испытаний»  1985. Х.м. (ДХВ)


vozvrashenie_mira_2020_paints_-17

Stimban A. Vidolashuv 1982. M.m. (BKD)

Стимбан А. Прощание. 1982   Х.м. (ДХВ)

 

 

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-18

Toshmurotov M. Qamal. 1985. M.m. (BKD)

Ташмуратов М. Блокада. 1985. Х.м. (ДХВ)

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-19Toshpo’latova I. Mashinistka. 1985. M.m. (BKD)

Ташпулатова И. Машинистка. 1985. Х.м. (ДХВ)

 

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-20Tkachev G. Bong. 1985. M.m. (BKD)

Ткачев Г. Набат. 1985.  Х.м. (ДХВ)

 

 

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-21Tkachev G. G’alaba 1945. 1985.  M.m. (BKD)

Ткачев Г. Победа 1945год. 1985.  Х.м. (ДХВ)

 

 

 

 


vozvrashenie_mira_2020_posterTursunnazarov Y.  Radiokarnaylar falokatdan ogohlantirmoqda. 1975. M.m. (BKD)

Турсунназаров Й. Прокричали репродукторы беду.  1975. Х.м. (ДХВ)

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-23Tursunnazarov Y.  Yerga sanchilgan miltiq nayzasi 1974. (BKD)

Турсунназаров Й. Штык в землю.  1974.  Х.м. (ДХВ)

 

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-2Fadyeev V. Urushdan so’nggi kun. 1951.  M.m. (BKD)

Фадеев В. День после войны. 1951.  Х.м. (ДХВ)

 

 

 

 

vozvrashenie_mira_2020_paints_-1


Chistov Ye. Sovet Informbyurosidan .1975. M.m. (BKD)

Чистов Е. От Советского Информбюро. 1975 Х.м. (ДХВ)

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-24Yusupov A. O’g’lim xotirasi. 1985.  M.m. (BKD)

Юсупов А. Память о сыне 1985. Х.м. (ДХВ)

 

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-6Abdurahmonov G. Berlin. 1945 yilning may oyi. M.m. (BKD)

Абдурахманов Г. Берлин. Май 1945г.  Х.м. (ДХВ)

 


vozvrashenie_mira_2020_paints_-16

Rubin I. Urush yo’llaridan. 1973-74.   M.m.   (BKD)

Рубин И. По дорогам войны.  1973-1974. Х.м. (ДХВ)

 

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex