НЕЪМАТ ҚЎЗИБОЕВ (1929-2004) Шахсий кўргазма «Бизнинг мерос» туркумидан

nig_kuzibaev_01

25 октябр соат 17:00да Марказий кўргазмалар залида «Бизнинг мерос» туркумидан Ўзбекистон Халк рассоми, академик Неъмат Қўзибоевнинг  шахсий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазма экспозициясида Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси ва Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти музейи заҳираларидаги муалиф асарлар, шунингдек оила архивдаги муаллиф асарлари намойиш этилади. Ўзига хос рассом-устозлардан бири бўлмиш Неъмат Қўзибоевнинг номи Ўзбекистон санъатида муносиб ўринни эгаллаган.

nig_kuzibaev_02

Санъат тарихи солномасига рассом ХХ асрнинг 50-йиллари ўрталарида кириб келди. У И. Репин номидаги Ленинград рангтасвир ва хайкалтарошлик институти талабаси бўла туриб, тематик асарлар яратган ва кўргазмаларда иштирок этган.  Академиклар – В. Орешников, А. Мильников, Ю. Непринцевлар унга устозлик қилганлар. Рассомнинг ўзи хам олийгохни тугатгач, П.П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида, 1957 йилдан умрининг охирига қадар Тошкент театр ва рассомлик институти, бугунги кунда К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг рангтасвир кафедрасида педагогик фаолиятини  олиб борган. 

nig_kuzibaev_03

Н. Қўзибоев ижодида ХХ асрнинг иккинчи ярми Ўзбекистон рангтасвир санъатининг муҳим муаммолари ва ривожланиш тенденциялари мужассам бўлган. Манзара, жанрли композициялар ва портретлар рассом ижодининг асосий йўналишини ташкил этган. Ижодкор томонидан яратилган энг сара асарлар аллақачон миллий маданиятимизнинг классикасига айланган.

nig_kuzibaev_04

Унинг асарлари Давлат Санъат музейи, А.Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти музейи, Давлат Третьяков галереяси, шунингдек, хусусий ва кўплаб нуфузли музейлар тўпламларидан ўрин олган. Кўргазма экспозициясида 45 дан ортиқ асарлар намойиш этилмоқда. Кўргазма 2016 йилнинг 14 ноябрига қадар давом этади.

nig_kuzibaev_05

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex