“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги, “Соғлом она ва бола йили” га бағишланган Республика бадиий кўргазмаси

mustakillik_emblema

Мамлакатимизнинг  барча  худудларида  энг улуғ, энг азиз айёмни кутиб олиш  ҳамда тантанали равишда нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Мазкур қутлуғ санага бағишланган ташкилий- амалий, маънавий- маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот -ташвиқот ишлари «Гўзал ва бетакроримсан,муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этиши кўзда тутилган.   Тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят мураккаб шу билан бирга, шарафли йўлимизни, амалга оширган кенг кўламли ислоҳатларимиз самарасини, қўлга киритган улкан марра ва ютуқларимизни сарҳисоб қилиб олишни фурсати етди. Турли ижтимоий йўналишлар : иқтисодиёт, медицина, маданият ва санъат соҳаларида давлат даражасидаги кўплаб давлат дастурлари амалга ошириб келинмоқда. Бу борада айнан тасвирий санъат орқали жамият менталитети босқичлари ҳақида маълумотлар олиш мумкин, шунингдек жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамланишига ўз хиссасини қўшади. 25 йил мобайнида  Ўзбекистон Бадиий Академияси ўз фаолияти  давомида  нафақат Ўзбекистон  балки чэт элларда ҳам  замонавий санъатини кенг қамровли тарғиб этиш бўйича муҳим ишларни  амалга ошириб келмоқда.

mustakillik_2016_011

Ушбу кўргазмадан мустақиллик даврларида яратилган рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, амалий санъат асарлари ўрин олган. Рассомлардан Қутлуғ Башаров, Саъдулла Абдуллаев, Малик Набиев, Анвар ва Акмал Мирсагатовлар,  Ғофур Қодиров, Акмал Нур, Хуршид Зиёхонов, Дилорам Мамедова, Флорида Гамбарова, Владимир Чуб, Файзулла Ахмадалиев, Аслиддин ва Нуриддин Калоновлар, Янис Салпинкиди ва бошқа кўплаб ижодкорларнинг асарлари билан танишиш имконияти бор. Кўргазма биринчи, иккинчи қаватларда ва ганчкор залда хам намойиш этилан. Экспозицияда замонавий рассомлар билан биргаликда, Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси  фондидан олинган ретроспектив  асарлар, шунингдек К. Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчиларининг диплом ишлари хам жой олган.

mustakillik_2016_07

Марказий Кўргазмалар залининг ўнг томонида жойлашган ганчкор  залда тарихий жанрга оид асарлар жойлаштирилган. У ерда томошабинлар тарихий шахслар :  Амир Темур, Бобур, Ал Фарғоний, Хусайн Бойқаро, Нодирабегим ва  бошқа образларни кўришлари мумкин. Шунингдек А. Навоий, Алпомиш ва Мирзо Улуғбек тимсолларини яратиш бўйича  Республика танлови доирасидаги ҳайкаллар хам намойиш этилган. 2 – 8 сентябргача ўтказиладиган музейлар Хафталиги доирасида кўргазма ташкилотчилари,  ёш томошабинларга  буюк аждодларимиз образларини ўз талқинларида гавдалантиришга имконият яратадилар.

mustakillik_2016_03

Энг сара асарлари шу йили ўтказиладиган Халқаро болалар ижодиёти  Биенналесида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади. Кўргазма доирасида Ўзбекистон Халқ устаси Махмуджон Мамажоновнинг оилавий    кўргазмаси хам бўлиб ўтади.

 

Экспозицияда 400 дан ортиқ асарлар жой олган. Кўргазма ўз ишини  15 сентябргача давом эттиради.

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex