«Бизнинг мерос» туркумидан « ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма

nashe_nasledie_bannerЁз мавсумининг қизғин палласида 19 июль куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2017 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади. Улар орасида катта авлод вакиллари Михаил Аринин, Варшам Еремян, Александр Николаев (Усто Мўмин), Владимир Рождественскийларга 120 йил, Инесса Гартван, Владимир Кайдалов,  Дмитрий Синицкий, Константин Чепраковларга 110 йил, Константин Богодухов, Нина Кырмская ва Семен Стрибныйларнинг 100 йиллиги, шунингдек 1960 -1970 йилнинг машҳур рангтасвирчилари Бахтиёр Бобоев, Галина Мордвинцева, Юрий Стрельников, Юрий Талдыкин, Масхуд Тохтаев, графиклар Вил Паршин, Анатолий Циглинцев,  Самарқандлик ҳайклталтарошлар Эйнулла Алиев ва Нодар Бандзеладзе. Ўтиб кетган рассомлар орасида энг ёши Масхуд Тохтаев бу йил 70 ёшни қаршилаган бўлар эди. Унинг асарлари экспозицияси биринчи қаватдан жой олган. Continue reading “«Бизнинг мерос» туркумидан « ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма”

Ўзбекистон Халқ Рассоми Тўра Курязовнинг “Тарих саҳифалари” деб номланган шахсий кўргазмаси

tura_kuryazov_0124 май куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Халқ  рассоми Тўра Курязовнинг 80 йиллиги ва ижодига 57 йил тўлиши муносабати билан   ўтказиладиган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Рассом  дастлаб П.П. Беньков номли рассомчилик билим юрти, кейинчалик Островский номли  Театр – рассомлик институтини тамомлаган.

Т. Курязов таниқли рассом  ва музей ишининг ташкилотчиларидан бўлган И.В. Савицкий  билан ҳамкорликда кўплаб экспедицияларда бўлган.  Бир қанча вақт Рига шаҳрида академик З.А. Индулис  устахонасида фаолият юритган. Санкт Петербургда Давлат  Эрмитажида Рубенс, Веласкес, Рембрант  каби қадимги  рассомларнинг  технологияларини  ўрганиб, малакасини оширган. Continue reading “Ўзбекистон Халқ Рассоми Тўра Курязовнинг “Тарих саҳифалари” деб номланган шахсий кўргазмаси”

ПОСТ-НЕФТЬ ШАҲРИ. КЕЛАЖАКДАГИ ШАҲАР ТАРИХИ

german_exhibition_2017_01Тошкетдаги Гёте-институти ва Ўзбекистон Бадиий Академияси, Хорижий давлатлар билан алоқа институти (ifa, Штутгарт, Германия),  ARCH+, “Архитектура ва шаҳарсозлик” журнали (Берлин) билан ҳамкорликда яратилган кўргазмасини тақдим этадилар.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда аввало ер шари аҳолисининг  ярмидан кўпини шаҳарда яшашини, иқлим шароитлари ўзгаришлари, углеводород заҳираларини камайиб бориш ҳавфи каби муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ҳозирги даврнинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб, айнан шаҳарнинг муаммолари ҳисобланади. Кўргазмада Осиё, Африка ва Америка давлатларининг “Қазиб олинган ёқилғи манбаларидан энергияни қайта ишлаш жараёнида шаҳар кўринишини ўзгариши”, “Қайта ишлаб чиқарилган энергия манбаларини шаҳар тизимига, барқарор ривожланиши сиёсатига ва ҳаракатига таъсири” каби инновацион лойиҳаларни тақдим этди. Continue reading “ПОСТ-НЕФТЬ ШАҲРИ. КЕЛАЖАКДАГИ ШАҲАР ТАРИХИ”

Рангтасвирчи рассом Ваҳоб Зияевнинг шахсий кўргазмаси

vakhob_ziyaev_01

Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида 25 апрель куни иқтидорли рангтасвирчи рассом Ваҳоб Зияевнинг шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. У 1937 йил Тошкентда заргар оиласида туғилган. Балки шу боисдир унинг табиатида ота касбининг заҳматли изланиши сезилиб туради. У ҳаётий деталларни, табиий ранг стихиясини, воқеликни ўзининг руҳий ҳолатига мослайди, уларга қалб қўри билан жило беради, ранглар устида узоқ изланади.

Continue reading “Рангтасвирчи рассом Ваҳоб Зияевнинг шахсий кўргазмаси”

Тасвирий ва амалий санъат фестивали

festival_iskusstv_otkritie_2017_012017 йил 18 апрель куни Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилган анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” нинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Мазкур фестивалда Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистоннинг етакчи рассомлари билан бир қаторда Тошкент архитектура- қурилиш институти талабаларининг  портрет жанрида ишлаган рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарлари ва инстоляциялари намойиш этилган. Continue reading “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг энг яхши лойиҳаси бўйича Халқаро ижодий танлов

monument_president_013 апрель Марказий кўргазмалар залида   Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг энг яхши лойиҳаси бўйича Халқаро ижодий кўргазма- танловнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Халқаро ижодий танлов ташкилотчилари Ўзбекистон Бадиий Академияси, Бадиий кўргазмалар Дирекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, ЎзА (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилади. Continue reading “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг энг яхши лойиҳаси бўйича Халқаро ижодий танлов”