Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси куни арафасида, Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Григорий Ульконинг (1925-1999) шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. У Сибирдаги кичик бир украин қишлоғида туғилган, бутун ҳаётини Самарқанд билан боғлади, машҳур ва кўпқиррали рассом эди. Урушдан сўнг, 1946 йили Сибирдан, узоқ Самарқандга йўл олади, у ерда рассомлик билим юртига ўқишга қабул қилинади. Ўқишни Тошкентда тамомлаб, уч йиллардан кейин Харьковга кўчиб боради ва Харьков Рассомлик Институтининг рангтасвир бўлимида таҳсил олади. Бу йиллар давомида у доимо Шарққа талпинади. Бир неча йиллар давомида Улько фаол ижод олиб боради, кўп вақтини археологик экспедицияларда ўтказади, Киевда, Самарқандда,Новокузнецкда яшайди ва 1960 йилдан Самарқандда муқим яшай бошлайди. Continue reading “Григорий Улько «Самарқандия»”
Author: admin
“ХОТИРА” (1937-2017) Ўзбекистонлик корейс рассомларининг ретроспектив кўргазмас
2017 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида «Хотира» номли ретроспектив кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
2017 йил корейс диаспорси Ўзбекистонда истиқомат қилаётганларига 80 йил тўлишини нишонлайдилар. Ушбу ретроспектив кўргазма ўтган воқеаларни хотирлаб, корейс халқига бошпана берганликлари учун Ўзбекистон халқи ва заминига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиш мақсадида ташкил этилган. Аввалги яшаган жойларидан минглаб километрлар олисда жойлашган Узоқ шарқнинг иқлими, этник муҳити умуман ўзгача бўлган шароитга кўникиб, уларга самимият билан бошпана ва нон, туз берган ўзбек халқи билан ҳамжихатликда яшаб келмоқдалар. Ўша даврларда катта колхозлар ташкил этилди, илмий ва ижодий интеллигенция ўсиб улғайди ва уларнинг орасидан кўплаб санъат усталари етишиб чиқти. Continue reading ““ХОТИРА” (1937-2017) Ўзбекистонлик корейс рассомларининг ретроспектив кўргазмас”
I Ташкентский Международный фестиваль декоративно-прикладного искусства
Организатор – Академия Художеств Узбекистана
При содействии: Министерства культуры РУз., Министерства иностранных дел, Министерства высшего и среднего образования, Ассоциации народных мастеров «Хунарманд», Национальной телерадиокомпании Узбекистана, Информационного агентства РУз, НК «Хаво йуллари», Государственного Таможенного комитета РУз, Союза молодежи Узбекистана Continue reading “I Ташкентский Международный фестиваль декоративно-прикладного искусства”
Евгений Пановнинг шахсий кўргазмаси
Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида 18 октябрь куни график рассом Евгений Пановнинг шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. У 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1993 -1998 йилларда П.П. Беньков номли Республика рассомлик билим юртида тахсил олган. Талабалик йиллариданоқ билим юрти ўқувчилари билан бирга кўргазмаларда иштирок этган. 1999 йили “Мастер” галереясида шахсий кўргазмаси бўлиб ўтган. Худди шу йили Илхом театрида рассом Диляра Каипова билан ҳамкорликдаги кўргазмаси очилган. Continue reading “Евгений Пановнинг шахсий кўргазмаси”
«Выставка произведений корейских художников Узбекистана»
26 сентября 2017 г. в Центральном выставочном зале Дирекции художественных выставок в рамках «Korean Festival-2017» открывается «Выставка корейских художников Узбекистана», посвященная 25-летию установления дипломатических отношений между Республикой Узбекистан и Республикой Корея, а также 80-летию проживания корейской диаспоры в Узбекистане. Continue reading “«Выставка произведений корейских художников Узбекистана»”
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигигага бағишланган Республика бадиий кўргазмаси
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг XXVI йиллиги арафасида Марказий Кўргазмалар залида мазкур байрамга бағишланган, шунингдек Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ташкил этилганлига 20 йил тўлиши муносабати билан Республика бадиий кўргазмасининг очилиш маъросими бўлиб ўтади. Академия ташкил топишини икки тарихий факт билан боғлаш мумкин – Ўзбекистон Халқ рассомлари 1950 йилларда Ўрол Тансиқбоев ва 1980 йилларда Рахим Ахмедовларнинг СССР Бадиий Академиясининг Хақиқий аъзолигига қабул қилинишлари асос бўлган. Р. Ахмедов раҳбарлиги остида Тошкентда ташкил этилган акдемик устахонада Ўзбекистон Бадиий Академиясининг хозирги академик рассомларинг кўпчилиги тажриба ортиришган – Акмал Икромжонов, Акмал Нур, Йигитали Турсунназаров, Тохир Миржалилов ва бош. 1997 йилда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ташкил этилиши Мустақил Республикамиз рассомлари учун профессионал маҳорат мактабини ривожлантириш ва келажакда уни мустаҳкамлашга янги омил бўлиб хизмат қилди. Бадиий Академиянинг фаҳрий аъзолигига, Ўзбекистон тасвирий санъати профессионал мактаби шаклланишида асос солган машҳур мўйқалам усталари сайланганлар – Абдулхақ Абдуллаев, Рахим Ахмедов, Неъмат Қўзибоев, Маннон Саидов, Малик Набиев, Жоллыбай Изентаев, Рўзи Чориев, Бахтиёр Бобоев, Николай Шин. Академия аъзолигига машҳур рангтасвир рассомлари, ҳайкалтарошлар, графиклар ва амалий санъат усталари қабул қилиндилар. Continue reading “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 20 йиллигигага бағишланган Республика бадиий кўргазмаси”