Александр Николаевнинг «Воқеийликка саёҳат» номли шахсий кўргазмаси

a_nikolaev_2018_bannerАлександр Николаевнинг «Воқеийликка саёҳат» номли кўргазмаси рассомнинг замонавий реалликда, дунёда рўй бераётган ҳодисаларга бўлган муносабатининг изҳоридир. Марказий Кўргазмалар залида тақдим этилган экспозиция миқёси А. Николаев ижоди ретроспективаси кўламининг кенг эканлигидан дарак беради. У – ўзига хос, ноёб: мазкур давр мобайнида бизда бундай йўналишдаги шахсий кўргазма ташкиллаштирилмаган. Экспозиция рассом изланишларининг концептуал ғоялари кенглиги, у томонидан тадқиқ этилган муаммолар, томошабинга ҳозир ва келажак учун актуаллигини англаш имкониятини очиб беради.

a_nikolaev_2018_001Концептуал соҳа йўналишини А. Николаев «асосий йўл» излаб эмас, умумий қонуниятни инкор этиб: рассом – рангтасвирдан бошлади, мазкур ижодий жараён унинг ғоялари учун чегараланганлигини хис қилиб, дастгоҳли картиналардан инсталляцияга, реди-мейд, кинетик объектлар («Модулор», «Мукаммаллик излаб», «Эволюция»)га мурожаат этди.

«Вақти билан шуни англаш даври келди-ки, концептуалист – бу «гўзаллик ва кўтаринкилик шоири» эмас, замонавий актуал муаммолар контекстида у борлиқ дунёни тадқиқ этади, англайди ва кўради» – деб таъкидлайди рассом.

a_nikolaev_2018_0022000 йилларда А.Николаев видеоарт йўналишига ўтади ва экологик ҳалокат «Орол денгизи», «Балиқлар», «Лифт», «Шаман» урбанизм мавзусида қисқа ва аниқлиги билан ажралиб турадиган мазмундаги асарлар яратади. «Голливудга хоҳлайман» видеоарти, бутун авлод кайфиятига таъсир этиб, рассом ижодида муҳим босқични эгаллайди ва кўпгина халқаро кўргазма ва биенналеларда намойиш этилади.

a_nikolaev_2018_003А. Николаев ижодининг муҳим босқичи собиқ Механика-созлаш заводи худудида бўлиб ўтган «Констелляция» (2005, Швейцария бюроси) кўргазма лойиҳаси – биринчи бор Ўзбекистонда Концептуал санъат кўргазмаси ҳисобланади. Лойиҳада Николаев «Орол суви» «readymade»и ва кинетик инсталляциялар – «Мукаммаллик излаб», «Икара қаноти» асарларини намойиш этади. «Мукаммаллик излаб» кинетик инсталляцияси А.Николаевнинг ноёб ихтироси – тўҳтовсиз инсон қомати штампини шаҳдамлик билан босаётган оқ гипсли қўл машинани ифодалайди. Рассом глобализацион дунёда клонлаштирилиш, муқаддас инсон таназзули, одатдагидек инқирозга юз тутадиган «мукаммал ва баркамол инсон излаш» ҳақида мулоҳаза юритади.

a_nikolaev_2018_0042007 йил бўлиб ўтган Венеция биенналесида А.Николаев «Ибодат» номли маънавий муаммолар мажмуини медитатив оқ-қора видеода ифодалайди.

54-Венеция биенналесида рассом «Ҳайрли инсонлар дунёси» лойиҳаси билан иштирок этди. Ушбу – 18 панно рассом эскизлари асосида чевар-уста А.Панова томонидан коллаж текстиль техникасида бажарилган. Содда санъат наъмуналари ва китч, шарқ акценти билан гўё зийнатланган асирлардек қўғирчоқ-икона «портретлар»ни жонлантиради.

a_nikolaev_2018_005Рассомнинг урушга қарши позицияси 2015-2018 йиллардаги кўргазмаларда намойиш этилган бир қатор лойиҳаларда – «Реал дунёлар» рангтасвир асарлари сериясида, шунингдек кинетик инсталляциялар «Обскур камераси», «Активлар» проекти, «Юмшоқ ўйинчоқлар», «Снайпер»,  «Шкатулка. Малиновый звон» объектларида акс этади. А.Николаев дунёда содир бўлаётган замонавий вазиятни – ҳарбий келишмовчиликлар, ҳалокатли ходисаларни оддий ашёлар баъзида – ўйинчоқлар воситасида томошабин учун кутилмаган, янги мазмун билан таҳлил қилади.

Мантиққа зид равишда рассом агрессияни гармония билан мужассамлантирган ҳолда реал ва идеалистик сюжет ва объектларни бирлаштириш орқали қандайдир маъносиз, қарама-қарши, бироқ жуда ҳам реал дунёни яратади.

 

a_nikolaev_2018_011Мазкур кўргазма Ўзбекистон учун санъатнинг мейнстрим фонида юқори савиядаги ва актуал йўналиши ҳисобланади.

Замонавий санъат воситаларида томошабинга берилган савол мулоҳаза юритишга ва баҳолашга имконият яратади.

a_nikolaev_2018_026Александр Николаев «цехдаги» ҳамкасблари билан бирга «тўфон ва ҳужумлар» давридан ўтди, келажак режалари ва бажарилган ишларни таҳлил қилиш даври келди. У ўзини реалист деб атайди, ҳаёт хақиқати, реаллик тадқиқи, энди янги шакл ва янги мазмунларни ифодалайди.

Экспозиция уч асосий қисмдан ташкил топган:

  • «Ильхом» даври – илк рангтасвир
  • Структурали-оптик рангтасвир, фигуратив бўлмаган, экспериментал рангтасвир ва объектлар (модулорлар), графика.
  • Концептуал санъат: инсталляциялар, видео, кинетика, графика, «янги» рангтасвир «Реал дунёлар».
  • http://alexnikart.ru/