Баҳор вернисажи

8_marta_2020_bannerОрзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасидир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.

Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8 март – халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилмоқда. Унда Ўзбекистондаги аёл рассомларнинг 50 дан ортиқ рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик санъати асарлари ўрин эгаллади. Continue reading “Баҳор вернисажи”

Александр Батиков ва Валерий Кузнецовларнинг шахсий кўргазмалари

batikov_i_kuznetsov_2020_-12020 йил 13 февраль куни Марказий кўргазмалар залида рассомлар Александр Батыков ва Валерий Кузнецовларнинг шахсий кўргазмалари бўлиб ўтади.

80 ёшлик таваллудини нишонлаётган Александр Батиков узоқ йиллик ижодий фаолияти давомида театрдаги хизмати билан бир қаторда этюдларга ҳам чиқишга улгуради ва она табиатдан чексиз илҳом олади. 

Кўргазмада иширок этаётган ҳар иккалла рассомнинг ҳам асарлари мавзуси кўпқиррали. Валерий Кузнецов турли услублар – кубизм, абстракционизм ва бошқа йўналишларда экспериментлар қилиб ижодий фаолият юритиб келмоқда.

Экспозицияда 200 га яқин рангтасвир ва графика асарлари ўрин олган. Continue reading “Александр Батиков ва Валерий Кузнецовларнинг шахсий кўргазмалари”

“Ўзбекистон манзаралари” акцияси иштирокчиларининг ҳисобот кўргазмаси

znak“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзолари томонидан
2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб “Ўзбекистон манзаралари” акцияси ўтказиб келинмоқда.

Акцияни ўтказишдан кўзланган мақсад амалий санъат усталари ва рассомлар иштирокида юртимизнинг манзарали жойларида пленэрлар ташкил этилиб, табиат манзараларини тасвирлаш ва яратилган асарларни туризмни ривожлантириш бўйича нашр этиладиган альбом учун тавсия этишдан иборат. Continue reading ““Ўзбекистон манзаралари” акцияси иштирокчиларининг ҳисобот кўргазмаси”

“Қашқадарёлик рассомлари” Бадиий кўргазмаси

khudojniki_kashkadaryi_2020_bannerШу йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Қашқадарёлик 27 нафар ижодкорларнинг асарларига бағишланган бадиий кўргазма очилади. Continue reading ““Қашқадарёлик рассомлари” Бадиий кўргазмаси”

XXXIV анъанавий «РАССОМ ВА ТАБИАТ» кўргазмаси

khudojnik_i_priroda_2020_xxxiv_banner“… ижодкорлар гуруҳининг бирида қизиқ бир ғоя туғилади, унинг моҳияти шундан иборат эдики 50 йил аввал яъни 1935-1936 йилларда бир гуруҳ рассомлар томонидан босиб ўтилган йўлни такрорлаган ҳолда, қайта қурилаётган трансмагистрал шоссе бўйлаб сафарга чиқдилар. У унутилган карвон йўли бўлмиш  “Шоҳларнинг йўли” дан ўтар эди. Гуруҳ Усто-Мўмин, Рождественский, В. Кайдалов, В. Кедрин каби таниқли рассомларни ўз ичига олди. Бундан роппа-роса 50 йил ўтгач, В. Акудин, Р. Чориев, В. Паршин, В. Апухтин, Т. Қосимов ва Ю. Стрельниковдан иборат бир гуруҳ рассомлар бу йўлни босиб ўтишди. Кейинчалик Ю. Стрельников ўз тажрибасидан келиб чиқган ҳолда, бир оз янгиланган Исфар-Варух йўналиши бўйлаб ўша гуруҳни бошқариб борди. Учинчи йўналиш Чимёнга саёҳат эди. Continue reading “XXXIV анъанавий «РАССОМ ВА ТАБИАТ» кўргазмаси”

Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг 60 йиллиги

dhv_2019_60_let_0012019 йил Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг 60 йиллиги нишонланади. У Ўрта Осиё ҳудудидаги махсус етакчи музей ташкилотларидан бири ҳисобланади, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда малакали бадиий кўргазмаларни ташкил этиш билан шуғулланади. 1959 йилда ташкил этилгандан буён, у кенг миқёсда Ўзбекистондаги музей ва галереялар билан доимий ва кўчма кўргазмалар ўтказиб келади. Continue reading “Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг 60 йиллиги”