BADIIY KO’RGAZMALAR DIREKSIYASI TASHKIL ETGAN KO’RGAZMALAR MARSHRUTI

dhv_60_poster_2020_uzbБадиий Кўргазмалар Дирекциясининг 60 йиллиги

Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий Кўргазмалар Дирекция у Ўрта Осиё ҳудудидаги махсус етакчи музей ташкилотларидан бири ҳисобланади, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда малакали бадиий кўргазмаларни ташкил этиш билан шуғулланади. 1959 йилда ташкил этилгандан буён, у кенг миқёсда Ўзбекистондаги музей ва галереялар билан доимий ва кўчма кўргазмалар ўтказиб келади.

1997 йил Республика Ҳукумати қарори асосида Кўргазмалар дирекцияси ўзининг давлат музейи ташкилоти сифатидаги нуфузини сақлаган ҳолда, Ўзбекистон Бадиий Академияси таркибига киритилди.

Дирекциянинг фонд тўплами Ўзбекистон замонавий санъатининг энг йирик коллекциясини ўз ичига олган ташкилотлардан бири ҳисобланади ва  15 000 дан ортиқ турли хил замонавий тасвирий ва халқ амалий санъати асарларини ўзида мужассам этган. Бу мамлакатимиздаги XX аср ретроспектив ва антиквар санъатни бой тўпламидир, бу эса ўз навбатида Ўзбекистоннинг – рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошларининг турли авлод вакиллари ижодий меросларини кўргазмаларда намойиш этишга имконият яратади. Дирекция фондида ХХ аср мобайнида номлари ва мерослари республикамиз халқ санъатида ғурур уйғотадиган Ўзбекистон амалий-безак санъати етук усталари асарлари тўпланган. Улар – Ғиждувон, Ғурумсарой, Риштон, Самарқанд, Тошкент, Ургут, Хоразм, Шахрисабз ва бошқа минтақалар машҳур керамика мактаблари усталари асарлари, шунингдек ноёб каштачилик буюмлари, набойкалар, гиламдўзлик, анъанавий тўқимачилик, мусиқа асбоблари, наққошлик ва ёғоч ўймакорлиги санъати усталари буюмлари, бадиий шиша ва металл буюмларидир.

dhv_marshruti_vistavok_2020

Хар йили дирекция 40 дан ортиқ – халқаро, республика, концептуал-тематик, шахсий ва гуруҳли, турли туман кўргазмалар ташкил қилади. Шундай муҳим лойиҳалар қаторига – республика кўргазмалари, тарихий хотира саналари ва Ўзбекистон миллий байрамлари, 8 март Халқаро хотин қизлар кунига баҳор вернисажлари,  анъанавий санъат Фестиваллари, “Наврўз” байрамига бағишланган, Тасвирий санъат хафталиги ва Рассомлар куни, Хотира ва қадрлаш куни кўргазмалари, Халқаро музейлар куни, Мустақиллик куни арафасидаги республика миқёсидаги экспозициялар, пленэристлар анъанавий қишки вернисажи “Рассом ва табиат”, Халқаро замонавий ва амалий-безак санъати Биенналелари ва бошқалар.

Дирекция фонди вақти-вақти билан тасвирий ва амалий санъати усталарининг янги асарлари билан бойитиб борилади. Кўргазмалар дирекцияси сара асарлари кўпгина дунё мамлакатлари – Австрия, Аргентина, Болгария, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Гана, Германия, Ҳиндистон, Италия, Испания, Канада, Корея, Кипр, Хитой, Люксембург, Мексика, Монголия, Непал, Польша, Португалия, Сенегал, АҚШ, Туркия, Швеция, Финляндия, Франция, Чехия, Япония шунингдек Россия, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Латвия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Эстония, Молдова ва бошқа давлатларда муносиб намойиш этилган. Республика Мустақиллиги йилларидан кейин ҳам БКД Ўзбекистон санъатини хорижий мамлакатларда мухтор вакили сифатида ўз фаолиятини олиб бормоқда.  Ҳозирги кунда ҳам Бадиий кўргазмалар дирекцияси Ўзбекистон ва Хорижда “мухтор вакил” сифатида ўз вазифасини сермаҳсул давом эттириб келмоқда.