Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” Республика бадиий кўргазмаси

mustakillik_2022_-126 август куни Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида  “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”  номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

mustakillik_2022_-2Кўргазма экспозициясидан санъат усталарининг охирги йилларда яратган –  рангтасвир, графика, кичик ҳажмдаги ҳайкалтарошлик ва декоратив амалий санъат асарлари ўрин олган. Томошабинлар эътиборига машҳур рангтасвирчи академик рассомларнинг янги ижод асарлари тақдим этилмоқда. Булар–Жавлон Умарбеков, Файзуллахон Ахмадалиев, Сарсенбай Байбасинов, Владимир Бурмакин, Янис Салпинкидилар ва шунингдек, Ўзбекистон санъатида ўз ўринларига эга бўлган таниқли мўйқалам усталаридан  Мухаммадиёр Тошмуродов,  Валерий Енин, Виктория Трошина, Дилором Мамедова, Хуршид Зияханов, Татьяна Фадеева, Рустам Бозоров, Татьяна Ли,  Ли-Сафи Мария, Юрий Гребенюк, Нозимхўжа Абдусаломхўжаев ва бошқа бир қатор рассомлардир. Ижодкорлар ўз асарларида 31 йил ичида мамлакатимиз ҳаётида юз берган ўзгаришларни акс эттириб, гўзал Ватанимизга бўлган муҳаббатларини ёрқин ва бетакрор буёқлар орқали ифода қилганликлари намоён бўлган.

mustakillik_2022_-3Графика бўлимида санъат ихлосмандлари  Анвар Мамаджанов, Аслиддин Калонов ва бошқаларнинг бетакрор асарларини, декоратив пластикада Людвига Нестеровичнинг маҳорат билан ишланган асарлари, шунингдек заргарлик буюмларини нозик дид билан  яратган Ирина Мухамедшина асарлари билан танишишлари мумкин.

mustakillik_2022_-4Ушбу кўргазмада шунингдек Ўзбекистоннинг турли регионлари – Наманган, Бухоро, Қўқон ва  Нукусдан келган рассомлар ҳам ўз ижод намуналари билан иштирок этмоқдалар.

mustakillik_2022_-5Кўргазмага ташриф буюрган мухлислар 100 га яқин муаллифлар томонидан яратилган 250 дан зиёд ижод намуналаридан баҳра олиб, Ватанга бўлган муҳаббат ҳамда қалбларида ғурур ва ифтихор туйғулари жунбушга келса ажабмас.