“Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси Тошкент, 24-28 октябрь, 2022 йил

biennale_press_2022_-1Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси 2001 йилдан буён икки йилда бир маротаба ўтказилиб келинмоқда. У тасвирий санъат соҳасида маданий алмашинув, турли мамлакатлар замонавий ижодий салоҳияти билан танишув, замонавий санъатнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун очиқ майдондир. 

biennale_press_2022_-2IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси мавзуси 2022 йилда “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари”, деб белгиланади. Замонавий глобаллашган олам турли муаммоларнинг жуда мураккаб вазмин маконини, ғоялари, ҳаракатлари, концепциялари, стратегиялари ва технологияларини намоён этади. Тасвирий санъат замонавий ранг-баранг бадиий маданиятнинг бир бўлаги сифатида табиат ва жамиятда, тарих ва замонавийликда, тамаддунлар ва маданиятда, ошкор ва маҳфий оламда кечаётган воқеликларни акс эттиради.

biennale_press_2022_-3Бугунги кун мураккабликларига қарамай, келажак инсоният жамиятини доимо ташвишга солиб туради. Мазкур мавзуни танлашда биеннале ташкилотчилари ижодкор шахслар ва жамият алоқадорлигининг асосий жиҳатларини очишга, ижодкорнинг жамиятга боғланиб қолиши ёки аксинча, ўз руҳий оламига шўнғиб ташқи дунёдан бутунлай ажралиб қолишига эътиборини қаратишади. Бугунги кунда замонавий рассомни нима ҳаммадан кўра кўпроқ ташвишга солади? Замонавий санъатдан нималар келажакка мерос бўлиб қолиши мумкин?

Маданий анжуманда иштирок этиш учун турли давлатлардан алоҳида муаллифлар ва ижодий гуруҳлар қуйидаги йўналишлар бўйича таклиф этилган.

– modern-art (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик);

– contemporary-art (инсталляция, видео и фото арт, концептуал санъат).

biennale_press_2022_-4Биеннале доирасида, шунингдек, “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкиллаштирилади ва унда замонавий санъат соҳасида фаолият олиб борувчи бутун дунё олимлари иштирок этишади.

 Алоқа қилувчи шахс: Сухроб Курбанов, биеннале куратори

Email:  biennale.uzbekistan@gmail.com        Тел.: +99893 575-75-89